Ўзбекистон
07.09.2023
1 130

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг қарорига кўра, жорий йилнинг 6 сентябридан бошлаб Самарқанд шаҳар жамоат транспортларида йўлкира нархлари ўзгарди. Қайд этилишича, эндиликда йўловчилар шаҳар ҳудудида йўловчи транспорти - автобус, электробус ва трамвайларда қатновни амалга ошириш учун нақд пул ва банк карталари орқали амалга оширилганда 2 минг сўмни, транспорт карталари (АТТО) орқали амалга оширилганида эса 1600 сўм қилиб белгиланди. Шунингдек, аҳоли, пенционер ва ногиронлар, талаба ва ўқувчилар ҳамда жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар учун алоҳида тарифлар белгиланди. Бундан ташқари, бир соат ичида бир йўналишдаги транспортдан бошқасига ўтишлар сонига қараб чегирмалардан фойдаланишни назарда тутувчи мослашувчан тарифларни ҳам жорий этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Тошкент вилоятида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизими такомиллаштирилади
Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.
Тошкент вилоятида йўлкира нархи ошди
Транспорт хизматининг барқарор ишлашини таъминлаш ва корхоналарнинг молиявий жиҳатдан зарар кўриб ишлашини олдини олиш мақсадида йўл ҳақи тарифлари ўзгартирилган.
Жамоат транспортида йўлкира нархи ошади: нақд пулда 2 минг сўм, тўлов электрон қилинганда камроқ тўланади
Бир соат ичида фақат автобусдан ёки метродан фойдаланилса, иккинчи марта 400 сўм, кейингиларига эса бепул бўлади. Бу фақат электрон тўлов қилинганда амал қилади. Нақд пулда йўлкира тўловчилар, неча маротаба қайси транспортдан фойдаланишидан қатъи назар 2000 сўм йўл ҳақи тўлайди.