Ўзбекистон
03.04.2024
771
© Фото: hudud24.uzБу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.
Жамоат транспортида йўлкира тушумлари тўлиқ йиғилганини таҳлил қилиш, йўловчи ташишни молиялаштиришнинг шаффофлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
Жорий йил 1 июнга қадар жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилади.
Шунингдек, 1 июлдан бошлаб Тошкент вилояти марказларида мунтазам 21 та шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил қилиш ва молиялаштириш тизимини жорий қилишнинг асосий параметрлари тасдиқланди.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди. У ҳақида нималар маълум?
Иш ташлаш — ходимлар томонидан ўз меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат вазифаларини вақтинча тўхтатиб туриш шакли ҳисобланади.
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
Тошкент вилоятида йўлкира нархи ошди
Транспорт хизматининг барқарор ишлашини таъминлаш ва корхоналарнинг молиявий жиҳатдан зарар кўриб ишлашини олдини олиш мақсадида йўл ҳақи тарифлари ўзгартирилган.
Самарқандда жамоат транспортида йўлкира нархи ошди
Автобус, электробус ва трамвай учун йўлкира нақд ёки банк картасидан тўланганда 2000 сўм, АТТО картаси билан тўлаганда 1600 сўм этиб белгиланди.
Жамоат транспортида йўлкира нархи ошади: нақд пулда 2 минг сўм, тўлов электрон қилинганда камроқ тўланади
Бир соат ичида фақат автобусдан ёки метродан фойдаланилса, иккинчи марта 400 сўм, кейингиларига эса бепул бўлади. Бу фақат электрон тўлов қилинганда амал қилади. Нақд пулда йўлкира тўловчилар, неча маротаба қайси транспортдан фойдаланишидан қатъи назар 2000 сўм йўл ҳақи тўлайди.