Ҳуқуқ
27.01.2025
980
1. Телефон рақам шахсга доир маълумотга киради
Шахсга доир маълумотлар – муайян шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.
Шунга кўра, шахсга доир маълумотлар қаторига шахснинг исм-фамилияси, паспорти (ID-карта) ва бошқа шахсий ҳужжатларидаги қайдлар, туғилган санаси ва жойи, e-mail манзили, телефон рақами, яшаш, ўқиш ва ишлаш жойлари, оилавий, ижтимоий ва мулкий ҳолати, қаерда таълим олгани, қайси касб эгаси эканлиги, даромади қанчалиги, физиологик ва биологик хусусиятлари каби маълумотлар киради.
2. Шахсга доир маълумотлардан баъзи ҳолларда фойдаланиш мумкин
Шахсга доир маълумотларга қуйидаги ҳолатларда ишлов бериш мумкин (Ишлов бериш деганда маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш тушунилади):
▪️ маълумот эгасининг розилиги бўлганида, масалан, Bringo, Yandex ва бошқалардан фойдаланганда;
▪️маълумот эгаси шартномага киришганда, Edu.uz портали орқали ўқишга ҳужжат топширганда;
▪️давлат органлари ёки бошқа субъектларнинг қонунчиликда белгиланган мажбуриятларини бажариш учун, масалан, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, доимий рўйхатга олиш, паспорт ёки ID-карта бериш;
▪️ ма’лумот эгасининг ёки бошқа шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун, масалан, суд жараёнларида, қарзни ундириш масалалари, “Uzimei”дан рўйхатдан ўтказиш ва ҳ.к.;
▪️ маълумот эгасининг ёки бошқа шахснинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун, масалан, ejarima.uz порталида маълумотлардан фойдаланиш;
▪️шахсга доир маълумотларга уларни мажбурий равишда эгасизлантириш шарти билан статистик ёки бошқа тадқиқот мақсадларида ишлов берилганда, масалан, Статистика агентлиги томонидан маълумотларга ишлов бериш;
▪️маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан олинган бўлса, масалан, ижтимоий тармоқлардаги, расмий веб-сайтлардаги маълумотлар.
3. Шахсга доир маълумотлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас
Шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш уларни йиғаётганда айтилган мақсадларга мувофиқ бўлиши керак, масалан, давлат хизмати кўрсатиш жараёнида бошқа шахс маълумотларини билиб олиб унинг номидан кредит олиш ёки бошқа бир ҳаракат қилиши мумкин эмас. Шахсга доир маълумотларни бошқа учинчи шахсга бериш маълумот эгаси хоҳишига кўра амалга оширилади, агар маълумотлар бошқа шахсга берилганда, маълумот эгаси 3 кунда ёзма хабардор қилиниши керак.
Қуйидаги ҳолларда маълумот эгаси хабардор қилинмайди:
▪️ давлат органлари ваколатларини амалга ошираётганда;
▪️маълумотлар тарихий, статистик, социологик ёки илмий мақсадларда берилганда;
▪️шахсга доир маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан йиғилганда.
4. Шахсга доир маълумотларни эгасининг розилигисиз тарқатиш мумкин эмас
Маълумот эгасининг розилигисиз ҳамда қонуний асос бўлмаганида шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатиш мумкин эмас.
Эркин фойдаланилиши мумкин бўлган ёки махфийликка риоя этишга доир талаблар татбиқ этилмайдиган маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар ҳисобланади.
Аҳолини ахборот билан таъминлаш учун шахсга доир ма’лумотларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалари (шу жумладан биографик маълумотномалар, телефон, манзил китоблари, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган электрон ахборот ресурслари) яратилиши мумкин.
Масалан, давлат ва хусусий ташкилотлар сайтларига жойлаштирилган ходимлар, раҳбарларга оид маълумотлар. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларга шахс ўзи жойлаган маълумотлар.
5. Шахсга доир маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик бор
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодекслари тегишли моддаларига биноан шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, худди шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳаракатлар маъмурий жаримадан кейин содир этилса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Улашиш:
Бошқалар
Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.
Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт
Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади
Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.
Идентификацияловчи ID-картани 1 ёшгача бўлган болалар ҳам олса бўладими?
ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.