currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШахснинг шаънини камситувчи маълумотларни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади

Шахснинг шаънини камситувчи маълумотларни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади

Ҳуқуқ

calendar

12.08.2026

eye

47

Шахснинг шаънини камситувчи маълумотларни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади

Бугунги кунда фото ва видеоларни интернет орқали бир зумда тарқатиш муаммо эмас. Бироқ бошқа шахснинг шахсий ҳаётига оид тасвирларни унинг розилигисиз тарқатиш қонун билан тақиқланган.

Жумладан, шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни, шахс танаси ёки жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото ва видеоларини унинг розилигисиз тарқатиш, шунингдек, бундай маълумотларни тарқатиш билан қўрқитиш учун жавобгарлик белгиланган.

Қайси ҳаракатлар жавобгарликка сабаб бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 141-3-моддасига кўра, қуйидаги ҳаракатлар ҳуқуқий жавобгарликка олиб келиши мумкин:

▪️шахснинг яланғоч ҳолдаги фото ёки видеосини унинг розилигисиз бошқаларга юбориш;

▪️ бундай тасвирларни ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ёки интернет сайтларида тарқатиш;

▪️фото ёки видеони оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш;

▪️шахсни яланғоч фото ёки видеоларини тарқатиш билан қўрқитиш.

Бунда тасвирни айнан биринчи бўлиб тарқатиш билан бирга, уни бошқаларга қайта юбориш ёки интернетда тарқатиш ҳам жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Қандай жазо белгиланган?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, бундай ҳаракатни содир этган шахсга:

400 баравардан 600 бараваргача базавий ҳисоблаш миқдорида жарима,
ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари,
ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланиши мумкин.

Қайси ҳолатларда жазо оғирлашади?

Агар ушбу ҳаракат:

▪️ такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

▪️ бир гуруҳ шахслар олдиндан тил бириктирган ҳолда;

▪️ 18 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан, унинг вояга етмаганлиги айбдорга маълум бўлган ҳолда содир этилса, жазо янада оғирлашади.

Бундай ҳолларда 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

«Шунчаки юбордим» деган важ жавобгарликдан озод қилмайди

Интернетда шахсий маълумотларни тарқатиш осон бўлгани билан, унинг ҳуқуқий оқибати ҳам жиддий бўлиши мумкин.

Масалан, кимдир бошқа шахснинг шахсий фото ёки видеосини унинг розилигисиз Telegram гуруҳига жўнатса, ижтимоий тармоққа жойласа ёки бошқа шахсларга тарқатса, бу ҳаракат қонун доирасида баҳоланади.

Шунингдек, «агар мен айтганимни қилмасанг, фото ёки видеоларингни тарқатаман», дея таҳдид қилиш ҳам жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Энг муҳими — бошқа инсоннинг шахсий ҳаётига ҳурмат

Шахсий ҳаёт дахлсизлиги инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Интернетда тарқатилган фото ёки видео эса жуда қисқа вақт ичида кўплаб одамларга етиб бориши ва уни кейинчалик тўлиқ ўчиришнинг имкони бўлмаслиги мумкин.

Шу сабабли бошқа шахсга тегишли шахсий фото ва видеоларни тарқатишда жуда эҳтиёт бўлиш ва бунинг оқибатини ўйлаш керак.

Феруз Жўраев

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 918

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 329

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
762

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
726

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.