currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлигини қайд этди

Шавкат Мирзиёев кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон

calendar

16.01.2024

eye

1 085

Шавкат Мирзиёев кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлигини қайд этди© Фото: president.uz

Президент раислигидаги йиғилишда банк тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда кредит фоиз ставкаларини тушириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришни ўзидан 25 триллион сўмлик кредитга ресурс топса бўлади.

Масалан, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёда муаммоли кредитлар улуши 10 фоизга етган.

Тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар 9 триллион сўм кредитлар ҳисобига ишга тушган 2 минг 342 та лойиҳа паст қувватда ишлаётганини таҳлил қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашмаётгани танқид қилинди.

Эндиликда Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман кредит олган корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлаб кетишига кўмаклашади.

Ҳокимлар, банклар кредит беришдан олдин лойиҳа қанча иш ўрин яратиши, бюджетга қанча тушум бўлишини ҳисоб-китоб қилиш тизимига ўтади ва самарасига шахсан жавоб беради.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: