Содда талқин
29.06.2024
1 114

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 июнь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Миллий етакчининг замонавий Туркманистонни барпо этиш ва жадал ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги тарихий ўрни алоҳида қайд этилди.
Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда эришилган ютуқлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда, муҳим қўшма иқтисодий ва гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.
Етакчилар қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишида саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳалари, ҳудудлараро ва маданий алмашинувни ривожлантириш бўйича янги кооперация лойиҳаларини ишлаб чиқиш муҳимлигини қайд этдилар.
Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Мамлакатимизда мавжуд автотранспорт воситаларининг бугунги кундаги сонини бундан 10 йил аввалги сони билан таққосланганда, бир неча маротабага кўпайган.
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентни ёд этди
Бугун, 2 сентябрь куни давлат ташкилотлари вакиллари, Тошкент шаҳри жамоатчилиги Ислом Каримовни ёд этиш учун йиғилди.
Президент телефон орқали Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
“Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман”, деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев қурувчиларни табриклади
“Ўз ҳаётини дунёдаги энг шарафли касблардан бири бўлган қурилиш соҳасига бағишлаган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман”, дейилади табрикда.
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга суиқасд уюштирилганини қоралади
Ўзбекистон Президенти Дональд Трампга сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида суиқасд уюштирилганини чуқур хавотир билан қабул қилди ва кескин қоралади.