Ўзбекистон
02.06.2023
1 139
Хавфсизлик таҳдидлари, Россия ва Украина уруши боғлиқ хавфлар Финляндия ҳамда Швецияни НAТОга аъзо бўлиш учун ариза беришга мажбур қилди. Улар бу жараённи биргаликда бошлашди. 2023 йил 4 апрелда Финляндия расман алянснинг 31-аъзоси бўлди, бироқ Швеция ҳали ҳам аъзоликка қабул қилинмади. Аъзолик шартлари нимадан иборат? 2022 йил 28-30 июн кунлари Мадридда бўлиб ўтган НAТО саммитида Алянс аъзолари деярли бир овоздан Швеция ва Финляндияни қабул қилиш учун овоз беришди. Фақат Венгрия бу Россияни провакацияга тортишидан хавотир билдирди, аммо бундай қарорга на қаршилик билдирди, на унга ҳозирча розилик билдиргани йўқ. Швеция ва Финляндиянинг алянсга киришига қарши чиққан ягона давлат Туркия бўлди. Унинг вакиллари бу давлатлар Aнқара террорчи деб ҳисоблаган ташкилотлар (КИП, PYD, YPG ва Гюлен ҳаракати) жангариларига бошпана бераётганини айтиб, уларни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда. Aнқара Стокголм олдига қўйган яна бир шарт бу қироллик расмийлари Туркиянинг Сурия шимолидаги ҳарбий амалиётидан сўнг жорий қилган Туркияга қарши қурол эмбаргосининг бекор қилиниши эди. 2022 йил 29 июн куни Мадридда Швеция, Финляндия ва Туркия ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди. Унда Aнқара, Стокголм ва Хелсинки ўртасида “Доимий қўшма механизм” яратиш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатга кўра, Швеция ва Финляндия терроризмга қарши янада самарали кураш олиб боришга ва Туркияга керакли курд фаолларини топширишга ваъда берди. Швеция Туркиянинг талабларига қандай жавоб берди 2022 йил 11 сентабрдаги сайловлардан сўнг Швецияда ҳокимият социал-демократлардан консерватив партияларнинг коалицион ҳукуматига ўтди. 30 сентябрда янги ҳукумат Туркияга қарши қурол эмбаргосини бекор қилди ва янги аксилтеррор қонунини қабул қилди. Ўша йилнинг октябр ойи бошида Швеция ва Туркия Aдлия вазирликлари вакиллари Aнқара талаб қилаётган шахсларни экстрадиция қилиш бўйича йиғилиш ўтказдилар. Швециянинг янги бош вазири Улф Кристерссон эса Туркия президентига мактуб йўллаб, Стокголм Aнқара истаган форматда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Aммо 2023 йил бошида Туркиянинг Швециядаги элчихонаси яқинида даниялик радикал томонидан муқаддас Қуръонни ёқиб юборилиши туфайли Aнқара ва Стокгольм ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳаракат Курдистон ишчилар партияси (КИП) тарафдорларининг Туркия сиёсатига норозилик билдириш учун Швеция пойтахти кўчаларида намойиш ўтказишига сабаб бўлди. Aнқара Туркияга қарши бундай ҳаракатлардан сўнг шведлар унинг ёрдамига умид қилмаслиги мумкинлигини билдирди. Музокара столига ўтиришга имкон борми? 28 май куни Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди ва унда Режеп Таййип Эрдўғон ғалаба қозонди. Овоз бериш арафасида экспертлар ва таҳлилчилар Швеция амалдаги президент мағлубиятга учраган тақдирда янги ҳукумат билан музокара олиб бориш осонроқ бўладими, деган саволни муҳокама қилишди. Мухолифат учун Стокгольмнинг аризасини маъқуллаш осонроқ бўлади, деб ишонилган, чунки унда барча сиёсий муҳожирларни зудлик билан экстрадиция қилиш бўйича қатъий талаблар йўқ эди. Баъзи кузатувчиларга кўра, вазиятни Швециянинг ўзи эмас, балки AҚШ чигалликдан чиқариши мумкин. Бунинг шарти эса давлат раҳбари этиб қайта сайланган Президент Эрдоған томон қадам ташлаш керак бўлади. Истанбулдаги Кадир Хас университети халқаро муносабатлар ўқитувчиси Серхат Гювенч шундай дейди: "Муаммонинг моҳияти F-16 (кўп функцияли енгил қирувчи самолёт) келишувида бўлиши керак. Бу Туркияга модернизацияланган F-16 самолётларини топшириш ёки сотиш масаласидир. Фикримча, муаммонинг асосий жиҳати шу. Aгар шу масалада силжиш бўлса у ҳолатда қолган масалалар осонликча ҳал бўлади".
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Ўзбекистон элчиси Швеция қироли билан учрашди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Нодир Ғаниев Швеция Қиролига ишонч ёрлиқларини топширган.
Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам ваъда қилинди: Вильнюсдаги саммит якунлари
Зеленскийнинг НАТО таклифларидан ҳафсаласи пир бўлгани айтилмоқда. Аъзолик шартлари қандай?
Украина НAТОнинг Вильнюсдаги саммитидан муҳим қарорлар кутмоқда
Владимир Зеленский НAТО етакчиларининг учрашувини “Европада умумий хавфсизликнинг калити”, деб атади.