currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСибирнинг абадий музлигида зомби вируси аниқланди. Санепидқўмита унинг қанчалик хавфлилиги ва юқиш йўллари ҳақида маълумот берди

Сибирнинг абадий музлигида зомби вируси аниқланди. Санепидқўмита унинг қанчалик хавфлилиги ва юқиш йўллари ҳақида маълумот берди

Тармоқда нима гап?

calendar

22.01.2024

eye

1 257

Сибирнинг абадий музлигида зомби вируси аниқланди. Санепидқўмита унинг қанчалик хавфлилиги ва юқиш йўллари ҳақида маълумот берди

Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғи орқали француз олимлари томонидан Сибирнинг абадий музлигидан 5 та зомби вирусини топиб, уларни лаборатория шароитида ёши 48 500 йил бўлган зомби вирусини жонлантиришгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Энг қадимги намуна 16 метр чуқурликдаги ер ости кўлида топилган. Ушбу вирус одамлар ҳаёти учун ўта хавфли. Чунки инсон танаси бундай қадимий вируслар билан курашишга мослашмаган.

Олимлар маълум бўлган вирусларнинг бешта янги оиласини аллақачон аниқлади. Улар бир нечта вирус штаммларини жонлантиришди ва уларни патогенлик хавфини мавжудлигини аниқлишга эришишди.

Тадқиқотчилар “зомби вируслар” деб атайдиган бундай патогенлар жамоат саломатлигига хавф солиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Инсон иммунитети турли хил вируслар билан алоқаси натижасида уларга қарши турғун иммунитет ҳосил қилган. Бироқ, инсоният илгари дуч келмаган қадимий штаммлар билан иммунитет бардош бера олмаслиги мумкин.

Сўнгги йилларда олимлар қадимги вируслар ва бактериялар билан боғлиқ таҳдид ҳақида кўпроқ гапиришмоқда. Ўн минглаб йиллар давомида улар абадий музликларда сақланган. Бироқ, ҳозирда абадий музликлар эриши оқибатида табиатга тарқалиш эҳтимоли мавжуд.

Бугунги кунда Франциялик олимлар иқлим ўзгариши туфайли музликлар жуда тезлик билан эриб бориши сабабли, қадимий вируслар табиий шароитларда ҳам тирилиши мумкинлигини қайд этмоқда. Шу ҳолатга тайёр бўлиш учун олимлар вирусларни лаборатория шароитида жонлантириб, уларга қарши профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар кўришга тайёрланишмоқда.

“Зомби вируси” ёки бошқача “Пандоравирус” деб ҳам аталадиган вирус Якутиядаги кўлнинг тубида топилган.

Зомби вируси – бу одамларни зомбиларга айлантирадиган вирус ёки касалликнинг умумий номидир. Зомби вируси жуда юқумли ва зомби чақиши, қон, ҳаво томчилари ёки сув орқали инсон танасига кириши мумкин. Агар зомби вируси жуда юқумли бўлса, инфекцияни юқтириш учун ҳатто мурдага ёки вируснинг бошқа манбасига тегиниш ҳам етарли бўлади.

Зомби вируси ўлган одамлар ва ҳайвонларнинг ҳужайраларининг ўсишини тезлаштириш орқали уларни қайта жонлантиришга қодир. Зомби вируси тананинг энергияга бўлган эҳтиёжини камайтириши ёки қандайдир тарзда уларнинг сарфланишини камайтириши мумкин, чунки зомбилар бир неча ой овқатланмасдан юришлари мумкин. Вирус, шунингдек, зомби ичидаги мутацияга қодир ва уларнинг баъзиларига ноёб қобилиятларни беради.

Зомби вируси қандай йўллар билан юқади?

– Ҳаво-томчи йўли билан:

Зомби вируси ҳар қандай шаҳарда биотеррорчилар томонидан ҳаво томчилари орқали сепилиши мумкин. Бундай ҳолатда, жуда кўп одамларга бир зумда зомби вируси юқади, натижада эса улар бир неча дақиқа ёки соат ичида зомбига айланиши мумкин. Бундай ҳолда, зомби вирусининг тарқалишини бостириш қийин бўлади. Ҳаво орқали пуркалган зомби вируси охир-оқибат концентрацияни хавфсиз даражага туширади ва хавф туғдиришни тўхтатади. Бу бир ёки бир неча соат ичида содир бўлиши мумкин.

– Инъекция усули билан:

Вирус одамларга инъекция қилиш йўли билан ҳам юқади. Буни биотеррорчилар ёки ҳукумат янги биологик қуролларни синаб кўриш учун қилиши мумкин.

– Сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан:

Зомби вируси суви орқали ҳам юқиши мумкин. Бунда Зомби вирусига чалинган мурдани сувга тушиши натижасида вирусларни сув оқими орқали тарқалиши ҳамда шаҳарларда сув таъминоти орқали тарқалиши мумкин. Ифлосланган сувлардан олиб озиқ-овқатларни тайёрлашда фойдаланилганда ҳам юқиш эҳтимоли мавжуд.

Хўш, зомби вируси юртимизда учрайдими?

“Хавотирланишга ҳожат йўқлигини маълум қиламиз. Бугунги кунда республикамиз аҳолисига зомби вируси бўйича хавф-хатар мавжуд эмас”, дейилади хабарда.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 220

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


30-сентябр 2025, 10:14
735

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.


30-сентябр 2025, 05:16
524

Электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олишда имтиёз

Қонунчиликка кўра, ижтимоий жамғармалар ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ёрдами кўрсатилади.


10-октябр 2025, 04:44
470

Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш

Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.