Ўзбекистон
30.10.2024
176
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида фаолият юритувчи суд экспертларига воқеа содир бўлган жойга чиқиб объектларни тезкорлик билан кўздан кечириш, иш учун аҳамиятли ашёвий далилларни қидириш, аниқлаш, олиш ва тадқиқотларни олиб бориш таъминлаш мақсадида махсус навбатчи автотранспорт воситасидан фойдаланиш йўлга қўйилди.
Мазкур автотранспорт воситасидан асосан суд-автотехника экспертизаси, ёнғин техник экспертизаси, суд қурилиш техникавий экспертизаси, суд-трасологик экспертизаси ҳамда одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича воқеа жойига чиқишда фойдаланилади.
Муҳими, эндиликда ушбу махсус автотранспорт воситаси экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун мўлжалланган замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, экспертларга воқеа жойида турли хил объектларни ўрганиш билан биргаликда хулосаларни расмийлаштиришга ҳам имкон яратилади.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат
Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.
Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?
Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.