Ўзбекистон
15.08.2023
1 608

Кеча Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, давлат ОТМлари талабаларини талабалар турар-жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Қарорга кўра 2023/2024 ўқув йилида: 1-курс талабалари учун давлат ОТМларининг талабалар турар-жойига жойлашиш давлат хизмати марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали бепул электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Бунда аризалар қабули 20 августдан бошланади. Бунда талабалар билан тузиладиган турар-жой ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) технологияси орқали онлайн ҳисобга қўйилади. Юқори курс талабаларини турар-жойга жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади. Бунда талабалар турар-жойига жойлашиш учун ариза ОТМ ётоқхоналарига жойлаштириш комиссиясига топширилади. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб барча курс талабалари учун давлат ОТМларининг талабалар турар-жойига жойлашиш фақат давлат хизмати марказлари ёки my.gov.uz орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Талабалар турар-жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинади
Параметрлар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқланади.
Талабалар қандай ҳолларда ўқишдан ҳайдалади? Муҳим 6 саволга жавоб
74 соат дарс қолдирган барча талабалар ўқишдан четлаштириладими? Фанлардан ўтиш балини ололмаганларга нима бўлади? “Бюджет”да ўқиган талаба ўқишини қайта “бюджет”га тиклаши мумкинми? Кредит-модуль тизимида ўқийдиганлар-чи? Hudud24.uz қуйида ушбу масалаларга оид муҳим саволларга жавоб беради.
Айрим талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддати узайди
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Бухорода институт талабалари супурги ясашга мажбуран жалб қилингани ростми?
Ҳолатга изоҳ берилди.