Ўзбекистон
10.07.2023
1 259

Тошкент шаҳрида яшовчи 21 ёшли (аёл) Н.С.нинг банк картасидан 1.800.000 сўм фирибгарлик йўли билан ечиб олинади. Аёл бу ҳақда ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган. Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида яшовчи 21 ёшли Р.А. содир этган. Маълум бўлишича, Р.А., Н.С. билан “Телеграм” мессенжерида танишиб, тилла тақинчоқлар сотиши ҳақида алдаб, ундан ушбу маҳсулотлар учун олдиндан тўлов сифатида жами 1.800.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини унинг банк картасидан ўтказдириб олади, сўнг ёзишмаларни ўчириб юборади. Келишувга кўра, тилла тақинчоқлар етказиб берилмайди. Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ, Р.А. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тадбиркор ниқоби остидаги фирибгар кредитни “туя” қилди
У ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси билан бошқа фуқаролар номига 80 млндан ортиқ кредит олиб, ўзлаштириб юборган.
Ўқишга киритиб қўйиш учун пора олган декан, банк мутахассиси ва университет мансабдори ушланди
Уларга жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Субсидияга уй олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Улар 10 нафар фуқародан Қорасув массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар учун субсидия ажратиб беришни ваъда қилиб, 47 200 АҚШ доллари олган.
Андижон, Қашқадарё ва Тошкентда абитуриентларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар пора билан қўлга тушди
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.