Тармоқда нима гап?
25.11.2025
103

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўтган ҳафтада тарқатган маълумотига кўра, Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларда хусусий сектор улуши 30 фоизга етган. Буни сўнгги 7 йилда хусусий клиникалар 3,5 мингдан 8,5 мингтага кўпайганида ҳам кўриш мумкин.
Хўш, хусусий тиббий муассаса очиш ёки тиббий фаолиятни амалга ошириш учун қандай талаблар мавжуд?
Бу талаблар Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 10 июлдаги 90-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар” ҳужжатида аниқ белгиланган.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ, хусусий клиникалар тиббий хизмат кўрсатиш учун тегишли моделдаги ускуналар, асбоб-ускуналар ва техник воситалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Клиникалар тақдим этиши лозим бўлган маълумотлар
Тиббий техника ва ускуналарга оид маълумотнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
- Ускуналарнинг номи, сони, серияси ва завод рақами.
- Ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқарилган сана.
- Агар айрим ускуналар учун давлат органларидан алоҳида рухсатнома. талаб этилса – тегишли ҳужжат рақами, санаси ва ташкилот номи.
Шунингдек, ҳар бир ихтисослик бўйича амалиётни йўлга қўйиш учун энг кам моддий-техника талаблари алоҳида тартибда белгиланган.
Тиббий фаолият учун асосий талаблар
1. Хоналар ва инфратузилма
Клиникада қуйидаги шартлар таъминланган бўлиши лозим:
- Мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида берилган, санитария ва гигиена талабларига жавоб берадиган хоналар
- Тиббий фаолият турига мос, лицензияланадиган махсус хоналар
2. Тиббий ускуналар ва техник воситалар
Муассаса қуйидаги жиҳозлар билан таъминланган бўлиши шарт:
- Метрологик ва техника хавфсизлиги талабларига мос ускуналар
- Диагностика ва даволаш учун зарур тиббий техника
- Ускуналарга ҳуқуқий эгалик (мулк ёки ижара асосида)
3. Стерилизация талаблари
- Терапевтик ва диагностика йўналишида –стерилизация ишларини бажариш бўйича шартнома ёки ўз стерилизация бўлими
- Жарроҳлик ва стоматология йўналишларида, албатта стерилизация бўлими бўлиши шарт
4. Туғуруқ ва гинекология бўлимлари учун талаблар
Агар муассасада туғуруқ қабул қилиш йўлга қўйилса, қуйидаги бўлим ва хоналар ташкил этилиши лозим:
- Туғуруқ блоги (жарроҳлик блоги билан бирга)
- Реанимация бўлими
- Янги туғилган чақалоқлар учун реанимация хоналари
- Муддатидан олдин туғилган чақалоқлар бўлими
- Ҳомиладорлар патологияси бўлими
- Эндовизуал гинекология бўлими
- Поликлиника бўлимлари (гинекология, педиатрия, неонатология, УЗИ)
- Бактериология ва клиник-биокимё лабораториялари
Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган талаблар беморлар хавфсизлиги ва тиббий хизмат сифатини таъминлашга қаратилган. Ускуналарнинг тўлиқ рўйхати ва уларга қўйиладиган талаблар ҳар бир тиббий йўналиш бўйича алоҳида тартибда белгиланган. Хусусий клиникалар лицензия олиш жараёнида ушбу талабларга қатъий риоя этиши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.