Ўзбекистон
05.08.2023
1 187

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “F.Y.” ХУЖМШ ва “O.К.” МЧЖ масъул шахслари ҳудуддаги 10 та кўп қаватли уйга ўрнатилган лифт ҳамда кўча ёритиш чироқларини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 908,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқлаган. Шу каби, Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.E.” МЧЖ масъул шахслари 22 та кўп қаватли турар жой биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 472,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқлаган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Иккита ҳудудда салкам 2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Фермер хўжалиги томонидан 1,4 млрд сўмлик, қушхонада томонидан эса 431,4 млн сўмлик “свет” ўғирланган.
Энергия тежамкор қурилмалардан фойдаланганларга чегирма берилади
Иқтисод қилинган электр энергияси ҳажмига 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади.
Фарғонада МЧЖ масъуллари 568,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор?
МЧЖ масъул шахслари корхонанинг нотурар объектига ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказган ҳолда электр энергиясини ўғирлаган.
Тўртта ҳудудда ноқонуний валютафурушлар аниқланди. Уларга қонунчиликда қандай жазо қўлланилиши мумкин? Кимлар жавобгарликка тортилмайди?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.