Ўзбекистон
29.09.2023
1 768

Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга иккинчи марта чиқинди ташлаган фуқаронинг “ZIL” русумли юк машинаси мусодара қилинади. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди. Тошкент вилояти Тошкент тумани “Қорасарой” маҳалласидан оқиб ўтувчи сув бўйига қурилиш чиқиндилари тўкиб кетилгани ҳудуддаги хонадонлардан бирига ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган. Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган суриштирувда ушбу маҳаллада яшовчи А.Т. “ZIL” русумли юк машинасида қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлагани аниқланган. Таъкидланишича, A.T. аввал ҳам шундай ҳуқуқбузарлик содир этган ва 7 сентябрь куни маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1 миллион 650 минг сўм миқдорида жарима солинган. Орадан 8 кун ўтиб фуқаро томонидан такрор ҳуқуқбузарлик содир этилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91(1)-моддасига (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) кўра, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилиши белгилаб қўйилган. Шунга асосан, А.Т.нинг юк машинаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган. Мусодара қилиниши юзасидан ҳужжатлар тўпланиб, судга даъво аризаси киритилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар қилинганда қандай мукофот берилади?
Қонунчиликда фуқаролар бир қатор ҳуқуқбузарликлар тўғрисида давлат органларига хабар берганда мукофот пули бериш назарда тутилган. Hudud24.uz қонунчиликни таҳлил қилиш жараёнида аниқланган, ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берилганда мукофотлаш назарда тутилган айрим ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот беради.
9 ой ичида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган – Бош прокуратура
Шунингдек, 714 туп қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган.
Тошкентда бир кунда 3 тонна нон ахлатга ташланади
Пойтахтда бир кунда 2 минг 300 тонна чиқинди йиғиб олинади.
Дарахт кесиш, чек бермаслик, коррупция, энергия ўғирлаш: ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар қилинганда қандай мукофот берилади?
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади, ҳуқуқбузарлик туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваригача (2 млн 310 минг сўмгача) мукофот берилади.