Ўзбекистон
07.10.2023
1 528

Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси чоғида вафот этганлиги ҳақидаги хабар юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат берди. Қайд этилишича, Юнусобод туманидаги 259-сонли умумтаълим мактабида 2023-йил 6-октябр куни тахминан соат 11:10 ларда дарс жадвали асосида 6-“Д” синфида 4-соат жисмоний тарбия дарсида жисмоний тарбия ўқитувчиси М.К. йиллик иш режасига асосан “Футбол амалиёти. Тўп билан ҳаракатланиш” мавзусида дарс ўтаётган бўлган. Шу вақтда шу синф ўқувчиси, 2011-йил 23-мартда туғилган М.С. нинг кўкрак қафасига копток тегиши оқибатида ҳушини йўқотган. Зудлик билан ўқувчи тумандаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай ўқувчи М.С. вафот этган. Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, М.С. га юракнинг рефлектор тўхташи. Ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги. Бош мия ва ўпка шиши. Юрак гипертрофияси. Юрак туғма нуқсони ташхиси қўйилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тошкентдаги хонадонда юз берган ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди
Вафот этган аёл 28, қизлар эса 8 ва 5 ёшда бўлган.
Бухорода “мусоровоз” талаба қизни босиб кетди
42 ёшли ҳайдовчи паст бўйли қизни пайқамасдан юк машинасини унинг устига ҳайдаб юборган.
Мисрда йирик ЙТҲ оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
Чўлдаги йўлда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида ўнлаб автомобиллар ёниб кетган.
Қозоғистондаги конда содир бўлган портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
252 кончидан 208 нафари ер юзасига чиқарилган, яна 23 киши конда қолмоқда.