Ўзбекистон
12.07.2023
1 492

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятига маблағ ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Унга кўра, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган ссуда маблағлари ҳисобидан Чекланган тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатиш муносабати билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташувчилари кўрадиган зарарларни қоплаш харажатлари учун 18 миллиард сўм ажратилади. Пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги йиғилишига ажратилган маблағлар бўйича ҳисобот киритади. Ўз навбатида, “Тошшаҳартрансхизмат” ажратилган маблағларнинг ўрнатилган тартибда мақсадли сарфланишини таъминлайди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Оқдарё тумани собиқ ҳокими $200 минг пора билан қўлга олинди
У ички ишлар органларининг собиқ ходими билан ўзаро тил бириктириб, тадбиркордардан катта миқдоржа пул олмоқчи бўлган.
Хоразмда иккита туманга янги ҳоким, вилоятга прокурор тайинланди
Қўшкўпир ва Шовот туманларининг ҳокимлари ўзгарди.
Яна Андижон ҳокимининг ишдан олинишига оид миш-мишлар болалади
Бунга вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.
Шеробод тумани ҳокими Зайнобиддин Халилов вазифасидан озод этилди
У соғлиги туфайли ўз аризасига кўра ишдан олинган.