Ҳуқуқ
01.05.2025
1 133

Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари деганда чет давлатнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда ташкил этилган ва қонунчиликда тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 472-моддасига мувофиқ, юқорида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда қўлланилади:
1) юридик шахслар қонунчиликда белгиланадиган ҳудудларга жойлаштирилганда;
2) чет эллик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга оширилганда;
3) юридик шахсларнинг устав фондида (устав капиталида) чет эллик иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоиз, акциядорлик жамиятлари учун эса камида 15 фоиз бўлганда;
4) чет эл инвестициялари эркин айирбошланадиган валюта ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда;
5) ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилганлиги натижасида уларнинг қўлланилиши муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизи ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида реинвестицияга йўналтирилганда.
Шунингдек, юқорида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат ўтганидан кейин бир йил ўтмасидан олдин фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини хорижга олиб чиқиб кетиш фақат берилган солиқ имтиёзлари суммаларининг ўрни бюджетга қопланганидан кейин амалга оширилади.
Оғабек Жўраев,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...