Ўзбекистон
07.02.2023
1 974

Уйингизга ижарачи қўймоқчи бўлсангиз, ижара шартномаси тузасиз ва давлат солиқ органларида ҳисобга қўйдирасиз. Бу сизнинг мажбуриятингиз. Агар бундай шартнома бўлмаса маъмурий жавобгарликка тортиласиз (БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима). Исталган пайтда ижарада турганларни чиқариб юборса бўладими? Йўқ, Фуқаролик кодексининг 615-моддаси талабларига кўра Сиз ва ижарага олувчи ўртасидаги ижара шартномаси бекор қилинмаганлиги учун қўлингиздан ҳеч нарса келмайди, суд қарорисиз ҳеч кимни ҳайдаб чиқара олмайсиз. Вазирлар Маҳкамсининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сонли қарори билан тасдиқланган «Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти»да ижара шартномасида солиқ органидан ҳисобга қўйдириш тартиби аниқ қилиб белгиланган. Шунингдек, аввалги ижара шартномаси бекор бўлганидан сўнггина янги ижара шартномасини солиқдан ҳисобга қўйдириш мумкин. Сиз янги мижоз билан тузилган ижара шартномасини ҳисобга қўйдираман деб, тизимга ҳали бекор бўлмаган аввалги шартномани бекор бўлган деган сохта маълумот киритсангиз, бунинг учун жиноий жавобгарликга тортилишингиз мумкин(Жиноят кодекси 228-моддасида сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штаплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш БҲМнинг 50 баробаридан 100 баробаригача миқдорда жаримага тортиласиз). Шариф Назиров, Шофиркон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.