Ўзбекистон
05.04.2024
1 067
© Фото: hudud24.uzЎзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов "Манас" халқаро аэропортининг Ўш филиали директори Тимур Маданбеков билан учрашди.
Мулоқот аввалида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида турли даражадаги алоқалар, хусусан савдо-иқтисодий, таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик жадал ривож топаётгани қайд этилди.
Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилиш ёки даволаниш мақсадида бораётган Қирғизистон фуқароларининг сони йилдан йилга ошаётгани, шунингдек, ёзги мавсумда Қирғизистонга дам олиш учун келаётган ўзбекистонликлар ҳам кўпайгани таъкидланди.
Бироқ, Ўш ва унга қўшни вилоятларни Ўзбекистоннинг Тошкент ва бошқа тарихий шаҳарлари билан боғловчи қулай транспорт-логистика тизимининг йўқлиги туризмни янада ривожлантиришда асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Шулардан келиб чиққан ҳолда қирғиз томони Тошкент-Ўш-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини билдирди.
Учрашув якунида икки мамлакат фуқаролари учун қатор қулайликларни тақдим этадиган ва ўзаро туристлар алмашинувини оширишга хизмат қиладиган ҳаво қатновларини йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистоннинг тегиш ташкилотлари билан алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Даромадни яшириш қандай оқибатларга олиб келади?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддасида солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик белгиланган.
Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистонлик талабаларни Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиш имкониятини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда
Бугун Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича Буюк Британия компанияси билан келишув тузилди
Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британияда хориждан юқори малакали шифокорлар ва ҳамшираларни иш билан таъминлашга ихтисослашган "Triple West Medical" рекрутинг компанияси директори Гурол Махмут билан учрашув ўтказилди.
Қозоғистон Президенти Тўқаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.