currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича Буюк Британия компанияси билан келишув тузилди

Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича Буюк Британия компанияси билан келишув тузилди

Ўзбекистон

calendar

13.04.2024

eye

1 482

Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича Буюк Британия компанияси билан келишув тузилди© Фото: hudud24.uz

Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британияда хориждан юқори малакали шифокорлар ва ҳамшираларни иш билан таъминлашга ихтисослашган "Triple West Medical" рекрутинг компанияси директори Гурол Махмут билан учрашув ўтказилди.

2008 йилда ташкил этилган "Triple West Medical" компанияси Британия ва Ирландиядаги давлат шифохоналари билан малакали хорижий шифокорларни ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик қилади.

Суҳбат давомида Британия томонига Ўзбекистон Ҳукумати томонидан меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган ишлар, хорижда ишлаётган ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш қаратилган давлат дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Меҳнат муҳожирларига касб ва тил ўргатиш мақсадида ташкил этилган ўқув ҳамда «Ишга мархамат» мономарказлар фаолияти таъкидланди.

Британия томони Ўзбекистон Ҳукуматининг мамлакат фуқароларини чет элга тартибли ва хавфсиз ишга жойлаштириш бўйича амалга ошираётган тизимли ишларини юқори баҳолади. Соҳадаги ислоҳотлар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини хорижда талабгор бўлишига ҳамда тайёр мутахассис сифатида юқори ойлик маош олишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистондан олий тоифадаги шифокорларни ишга жалб қилиш учун ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади ва улар касбий тил кўникмаларини эгаллашлари учун ўқувларни ташкил этилади.

Музокаралар якунида "Triple West Medical" рекрутинг компанияси вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга амалий сафарини уюштириш ва тегишли давлат идоралари вакиллари билан музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 891

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 311

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
727

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
695

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
9-май 2024, 06:56
1 353

Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистонлик талабаларни  Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиш имкониятини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.

cover image
15-апрел 2024, 07:46
1 438

Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда

Бугун Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда.

cover image
5-апрел 2024, 09:26
1 307

Қозоғистон Президенти Тўқаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.

cover image
5-апрел 2024, 07:46
1 038

Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов "Манас" халқаро аэропортининг Ўш филиали директори Тимур Маданбеков билан учрашди.