currencies image

12 760,21 UZS

54,42

usd

currencies image

14 704,87 UZS

0,46

eur

currencies image

160,08 UZS

0,88

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон элчиси Малайзиядаги дипломатик миссиясини якунлаяпти

Ўзбекистон элчиси Малайзиядаги дипломатик миссиясини якунлаяпти

Ўзбекистон

calendar

23.09.2023

eye

802

Ўзбекистон элчиси Малайзиядаги дипломатик миссиясини якунлаяпти

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усманов ўзининг дипломатик миссиясини якунлаяпти.  Бу ҳақда “Дунё” Ахборот агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, Малайзия ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан  Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов билан учрашув ташкил этилган. Учрашувда Малайзия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим сиёсий ва савдо-иқтисодий ҳамкор сифатида кўришини ва Тошкент билан ҳамкорликнинг барча жабҳаларини яна-да кенгайтириш тарафдори экани қайд этилган. Суҳбат чоғида юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Малайзия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Муҳаммад бин Аламин элчига сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни жадал суръатларда ривожланишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган. Томонлар юқоридаги йўналишларда ҳамкорликни яна-да кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттиришга келишган. Маълумот учун, Равшан Усманов 2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасини бошқариб келмоқда. Унга қадар дипломат Ўзбекистоннининг Франсиядаги элчиси, шунингдек, Италия ва Португалиядаги ўриндошлик асосидаги элчи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Илгари Равшан Усманов  ТИВнинг Европа давлатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бўйича бошқармасини бошқарган.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 035

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 019

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
929

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
922

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар: