currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ТИВ Ғазо секторидаги вазият ҳақида: Қуролли можарони тўхтатиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз

Ўзбекистон ТИВ Ғазо секторидаги вазият ҳақида: Қуролли можарони тўхтатиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз

Ўзбекистон

calendar

27.10.2023

eye

1 089

Ўзбекистон ТИВ Ғазо секторидаги вазият ҳақида: Қуролли можарони тўхтатиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилган. Унда бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган. “Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз”, — деб ёзди ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов. 7 октябрь куни Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС ҳаракати аъзолари Исроилнинг чегарадош ҳудудларига ҳужум қилганидан кейин, исроиллик ҳарбийлар бунга жавобан сектор ҳудудини ўққа тутиб келмоқда. Авиазарбалар натижасида минглаб тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлган. Ўзбекистон ТИВ 9 октябрь куни ҳам мазкур можаро бўйича баёнот бериб, курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирган эди. Мавзуга доир: “Даҳшатли зўравонлик” – Ўзбекистон Ғазодаги касалхонага уюштирилган ҳужумни қоралади

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
948

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
895

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
860

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
835

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: