Ўзбекистон
21.08.2023
1 200

Бутун дунёда истеъмол харажатлари ошиб бормоқда. Бу ҳақида халқаро тадқиқотлар билан шуғулланувчи Euromonitor International ташкилоти ўзининг навбатдаги маърузасида маълум қилди.
Унда қайд этилишича, ўзбекистонликлар ойлик даромадларининг 46,5 фоиз фоизини озиқ-овқат сотиб олишга сарфлайдилар. Қозоғистонда бу кўрсаткич янада баланд – 49,4 фоиз, Нигерияда эса дунёдаги энг юқори кўрсаткич қайд этилган – 59 фоиз.
Дунёда озиқ-овқат нархи маошлар ва даромадларга нисбатан энг арзон мамлакатлар сифатида АҚШ (6,7 фоиз) ва Сингапур (8,4 фоиз) қайд этилган.
Euromonitor International бош офиси Лондонда жойлашган бўлиб, бизнес таҳлиллари, бозор ҳолати ва истеъмолчилар бўйича маълумотлар тақдим этувчи етакчи ташкилот ҳисобланади.
Ташкилотнинг 2023 йил учун эълон қилган таҳлилларида айтилишича, бутун дунёда ҳар 4 истеъмолчидан 3 таси кундалик истеъмол харажатлари ошиб бораётганидан ташвишда.
“Нархлар иш ҳақига нисбатан тезроқ ўсиши шароитида истеъмолчилар ўзларининг асосий эҳтиёжларини қондиришга қийналишади. Бу эса “турмуш баҳоси” инқирозига олиб келиши мумкин.
Турмуш баҳоси (Cost of living) – маълум турмуш даражасини сақлаб туриш учун зарур эҳтиёжларга сарфланадиган маблағ.
Ташкилот 2023 йилда бутун дунё аҳолисининг даромадлари ўртача 5,3 фоизга ортиши фонида бутунжаҳон инфляция кўрсаткичи 6,9 фоизга етишини прогноз қилган ва буни рекорд даражада юқори инфляция деб баҳоламоқда.
Шунингдек, Euromonitor International жаҳондаги йирик иқтисодиётга эга бир қанча мамлакатларни мисол тариқасида олар экан, улардаги “турмуш баҳоси” ва инфляция кўрсаткичларининг 2021–2023 йилларга оид ўзгаришини қуйидагича келтиради:

Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Қайси маҳсулотларни яроқлилик муддати тугаганидан кейин ҳам истеъмол қилса бўлади?
Бутун дунёда истеъмолга яроқли озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва озиқ-овқат чиқиндиларини камайтиришга қаратилган ҳаракат, егуликни бўлишиш (инглизча foodsharing - “егуликни бўлишиш”) машҳур бўлиб бормоқда.
АҚШлик олимлар инсон ички аъзоларининг қариш тезлигини аниқлаш усулини топди
Бунинг учун 20 ёшдан 90 ёшгача бўлган 1400 нафар кўнгилли тадқиқот жараёнига жалб қилинган.
Озиқ-овқатлар қандай шартларда сотилиши керак? 4 муҳим маълумот
Озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак? Нонни иккига бўлиб сотиш мумкинми? Туз, шакар, ун, ёрма, меваларни сотишда қандай талаблар бор? Қонунчилик бу ҳақида нима дейди? Hudud24.uz шулар ҳақида батафсил маълумот беради.
Озиқ-овқат харид қилаётганда қадоғидаги қандай ёзувларга эътибор бериш керак?
Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни қадоқланган, ўралган ва тамғаланган ҳолда сотувга чиқаришлари шарт.