Life Style
31.05.2024
333
Бутун дунёда истеъмолга яроқли озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва озиқ-овқат чиқиндиларини камайтиришга қаратилган ҳаракат, егуликни бўлишиш (инглизча foodsharing - “егуликни бўлишиш”) машҳур бўлиб бормоқда.
Фаоллар озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошиб, кўп сонли инсонлар камбағаллик қуршовида қолиши, шу билан бирга ҳар йили бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат чиқиндилари ҳажми 2 миллиард тоннага етишидан хавотирга тушишяпти.
Ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, россияликлар ва Россия савдо тармоқлари ҳар йили тахминан 17 миллион тонна, яъни, нархи 1,6 триллион рублда баҳоланадиган маҳсулотни йўқ қилишади. Шу билан бирга, яроқлилик муддати тугаганидан кейин истеъмол қилса бўладиган маҳсулотлар борми, деган савол баҳс-мунозарали бўлиб қолмоқда.
Мутахассислар ва ихтисослашган ташкилотлар нима дейди?
Испания истеъмолчилар ташкилоти яроқлилик муддати тугаганидан кейин истеъмол қилиниши мумкин бўлган 15 та озиқ-овқат маҳсулотлар номини келтирди. Булар: йогурт, тостир нони, қуритилган мевалар, дудланган колбаса, дудланган пишлоқ, консерваланган помидор, макарон, чипслар, гуруч, дуккакли ўсимликлар, алкоголсиз салқин ичимликлар, сариёғ, печенье, алкоголь, мураббо ва тез тайёрланадиган лағмон.
Ташкилотнинг ҳисоботида ушбу маҳсулотларнинг ёрлиғида кўрсатилган муддат тугаганидан кейин қандай истеъмол қилиш мумкинлиги батафсил ёзилган.
Озиқ-овқат бўйича мутахассис ва халқаро озиқ-овқат технологлари институти аъзоси Роберт Брэкетт “Mental Floss” нашрига берган интервьюсида озиқ-овқат маҳсулотларини яроқлилик муддати тугаганидан кейин қанча вақт хавфсиз истеъмол қилиш мумкинлиги ҳақида аниқ қоидалар йўқлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, маҳсулот қанчалик тез бузилса, истеъмол муддати тугаганидан кейин уни тезроқ истеъмол қилиш керак. У маҳсулотни ташлаб юбориш ёки ташламаслик тўғрисидаги қарорни қабул қилишда таъм билиш органингиздан ишонишни маслаҳат беради.
Шунингдек, Брэкетт, ҳиди, тузилиши ёки таъми ўзгармаган бўлса, яроқлилик муддати тугаганидан кейин ҳам истеъмол қилиниши мумкин бўлган ўнта озиқ-овқат маҳсулотлари номини айтди: қуруқ дон (агар улар эскирган ва куймаган бўлса), тухум (ёқимсиз ҳид пайдо бўлмаса), сут (агар музлаткичда сақланган бўлса ва нордон ва аччиқ таъми бўлмаса), қаттиқ пишлоқ (унинг пишиб етиш жараёни яроқлилик муддати тугаганидан кейин бир неча йил давом этиши мумкин), йогурт (агар таъми нордон бўлмаса ва моғор босмаган бўлса), қуритилган макарон (қуруқ ҳолда сақланса, йиллар давомида сақланиши мумкин), консервалар (йиллар давомида сақланиши мумкин, агар банкага ҳаво кирган бўлса, уни ташлаб юбориш керак), музлатилган маҳсулотлар (агар улар бир неча маротаба иситилмаса), шоколад (вақт ўтиши билан у хавфсиз оқ қоплама ҳосил қилади), қуритилган ўтлар ва зираворлар.
Бироқ, мутахассис узоқ муддатли сақлаш билан ушбу маҳсулотларнинг тузилиши, таъми ва бошқа хусусиятлари ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Диетолог Елена Соломатинанинг сўзларига кўра, яроқлилик муддати тугагандан сўнг ҳам сиз баъзи сут маҳсулотларини истеъмол қилишингиз мумкин. Агар сут суюқлашиб кўпира бошласа, уни кефир шаклида истеъмол қилиш мумкин. Йогурт янгилигида ёқимли таъмга эга бўлиши мумкин лекин кейинчалик нордон бўлиб қолади, аммо одамни заҳарламайди, деди “Кечки Москва” дастурида. Шунингдек, вакуумли қадоқланган маҳсулотлар ва консервалар яроқлилик муддати бўйича тўғри сақланган бўлса, муддат бир ёки икки кунга узайтирилиши мумкин.
Консервалар билан ҳам худди шундай агар улар уч ой давомида қоидага кўра сақланган бўлса, унда яна қўшимча бир ой захирада туриши мумкин. Аммо баъзида шундай бўладики, маҳсулотлар қоидабузарлик билан сақланади. Яъни, вакуум қадоқларда улар иссиқ ҳароратда туради. Бундай консервани, ҳатто яроқлилик муддати тугамаган бўлса ҳам истеъмол қила олмайсиз, — дея тушунтирди мутахассис.
Шу билан бирга, ҳар қандай маҳсулотда яроқлилик муддати тугаганидан кейин ҳам истеъмол қилиш мумкин бўлган захира коэффициенти деб аталувчи қўшимча муҳлат бор. Уни ишлаб чиқарувчи белгилайди меъёрий-техник ҳужжатида ёзиб қўяди.
Масалан, маҳсулотларнинг яроқлилик муддати етти кунгача бўлса, захира коэффициенти 1,5 кун. Агар яроқлилик муддати 30 соатдан ошса, 1,2 кундан ошиқроқ. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, ишлаб чиқарувчи сифатни кафолатлайди ва унинг яроқлилик муддати давомида унинг хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Агар харидор муддати ўтган маҳсулотни истеъмол қилишга қарор қилса, унда фақат ўзининг соғлиғи учун жавобгар бўлади. Шу муносабат билан, баъзи экспертлар муддати ўтган озиқ-овқатларни истеъмол қилишни тавсия этишмайди.
— Яроқлилик муддати тугаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш хавфсиз эмас, — дейди гастроэнтеролог-иммунолог Надежда Королкова. — Белгиланган вақтга келиб, уларда озиқ-овқатдан заҳарланишга олиб келиши мумкин бўлган микроорганизмлар кўпайиши юзага келиши мумкин. Шунинг учун мен нафақат яроқлилик муддати тугашига яқин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмасликни, балки худди шу сабабга кўра нархлари пасайтирилган акциядаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олмасликни тавсия қиламан.
Мутахассиснинг таъкидлашича, дон (агар қурт тушмаса), шунингдек, консервалар, турли хил ярим тайёр маҳсулотлар, ёнғоқлар, ширинликлар бузилмайдиган маҳсулотлар сирасига киради. Маҳсулотларнинг захира коэффициентига келсак, сиз унга ишонмаслигингиз керак, чунки савдо тармоқлари сақлаш ва ташиш шароитларини бузадиган ҳолатлар кўп учрайди, шунинг учун маҳсулот яроқлилик муддати тугаши билан сифати ўзгара бошлайди, дея сўзига якун ясади.
“АИФ”дан Мадина ҲАМДАМОВА тайёрлади
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Озиқ-овқатлар қандай шартларда сотилиши керак? 4 муҳим маълумот
Озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак? Нонни иккига бўлиб сотиш мумкинми? Туз, шакар, ун, ёрма, меваларни сотишда қандай талаблар бор? Қонунчилик бу ҳақида нима дейди? Hudud24.uz шулар ҳақида батафсил маълумот беради.
Ўзбекистонликлар даромадининг деярли ярмини озиқ-овқатга сарфламоқда
Бутун дунёда истеъмол харажатлари ошиб бормоқда. Бу ҳақида халқаро тадқиқотлар билан шуғулланувчи Euromonitor International ташкилоти ўзининг навбатдаги маърузасида маълум қилди.
Қайси маҳсулотлар таркибида муҳим витаминлар бор?
Уларни ҳар қандай дўкондан топиш мумкин.
Озиқ-овқат харид қилаётганда қадоғидаги қандай ёзувларга эътибор бериш керак?
Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни қадоқланган, ўралган ва тамғаланган ҳолда сотувга чиқаришлари шарт.