Ўзбекистон
31.07.2023
1 636

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари раҳбарлигидаги Ҳукумат делегацияси Японияда бўлиб турибди.
Ташриф мобайнида JICA ташкилотининг Токиодаги бош офисида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда JICA ташаббуси билан 3 йилга мўлжалланган “Японияда бандлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг саноат соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди.
[caption id="attachment_17130" align="aligncenter" width="703"]
ФОТО: mehnatvazirligi[/caption]
Лойиҳага кўра, Японияда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини барча соҳа ва йўналишларда ишга жойлашишга кўмаклашилади.
Қишлоқ хўжалиги, кексаларни парваришлаш, меҳмонхона хўжалиги, умумий овқатланиш соҳаларида ишлаш тартиб қоидалари тўғрисида маълумотларни акс эттирувчи веб-портал жорий қилинади.
Мазкур веб-порталда Япониядаги потенциал иш берувчилар учун Ўзбекистоннинг меҳнат салоҳияти, фуқароларни меҳнат миграциясига ташкилий, қонуний ва хавфсиз жалб қилиш учун яратилган тизим ва инфратузилма ҳақида маълумотлар жойлаштирилади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида Япон тили ва касбга ўқитиш курсларини замонавий услубий қўлланмалар билан жиҳозлашда кўмаклашилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Япония мега зилзила хавфидан огоҳлантирмоқда
Мегазилзила Рихтер шкаласи бўйича 9,0 дан юқори магнитуда билан тавсифланади.
Ўзбекистонликлар Японияга IT ва электротехника соҳаларида ишга жалб қилинади
Бу бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Япониядаги кучли зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ
Ўзбекистон элчихонаси январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган зилзиладан ўзбекистонликлар қурбон бўлмагани ва жароҳатланмагани ҳақида хабар қилди.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 130 кишига яқинлашди
560 га яқин одам жиддий жароҳат олган.