Ўзбекистон
19.08.2023
1 411

Юнусобод йўналишининг “Туркистон”, “Юнусобод” бекатлари 2023 йил 26 август санасидан бошлаб 4 ой муддатга ёпилади, деб хабар берди “Тошкент метрополитени” ДУК. Қайд этилишича, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, ер ости метро тоннелари ва бекатлари маълум муддат эксплуатация қилинганидан сўнг, режали профилактик ишларни амалга ошириш лозим. Шу муносабат билан Юнусобод йўналишининг “Туркистон”, “Юнусобод” бекатлари 2023 йил 26 август санасидан бошлаб 4 ой муддатга ёпилади ва бу муддат давомида режали профилактик ишлар амалга оширилади (маълумот учун Юнусобод йўналишининг I босқичи 2001 йилда ишга туширилганидан сўнг, режали профилактик ишларни амалга ошириш учун 2002 йил, 3 ой муддатга ёпилган). Шунингдек, поездлар ҳаракати “Шаҳристон” ва “Минг Ўрик” бекатлари оралиғида одатий тарзда ҳаракатланиши давом этади ва бу йўналишда поездлар ҳаракати оралиқ вақти (интервал) 5 дақиқагача қисқартирилади. Маълум қилинишича, Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, “Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 06:00 дан тунги 00:00 га қадар амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ер усти метросининг 2 бекатини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда
Ҳозирда давом этаётган синов жараёнлари 15 мартга қадар ўтказилади.
“Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири ёпилади
Ерости метро бекатларидаги эски эскалаторларни алмаштириш ишлари бошланди.
Ҳайит куни метро 1 соат олдин иш бошлайди
Байрам кунлари поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
Тошкент метросига 3 та поезд олиб келинди
Поездлар 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилади.