currencies image

12 254,27 UZS

30,89

usd

currencies image

14 516,41 UZS

1,49

eur

currencies image

147,89 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликлар“Янги Ўзбекистон” китоб-альбоми тақдимоти бўлиб ўтди

“Янги Ўзбекистон” китоб-альбоми тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон

calendar

24.08.2021

eye

1 002

“Янги Ўзбекистон” китоб-альбоми тақдимоти бўлиб ўтди

Кеча, Тошкентдаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб чоп этилган “Янги Ўзбекистон” китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчи-адиблар, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик қатнашди. Мазкур китоб-альбом турли вазирлик ва идоралар мутахассислари, фотомухбирлар ҳамда АОКА масъул ходимларидан иборат ижодий жамоа томонидан нашрга тайёрланди. Унда истиқлол йилларида, айниқса, кейинги беш йилда юртимизда янги давлат ва жамият қуриш йўлида амалга оширилган ва оширилаётган улкан ишлар ҳақида ҳикоя қилинади. Тақдимотда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ва бошқалар сўзга чиқди ва китоб-альбомнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида сўз юритдилар. Китоб-альбом “Ўттиз йиллик мураккаб ва шарафли йўл”, “Янги Ўзбекистон – миллий тараққиётнинг янги босқичи”, “Давлат идоралари халқимизга хизмат қилмоқда”, “Инновацион асосда қайта қурилаётган иқтисодиёт”, “Янги Ўзбекистонни азму шижоатли ёшларимиз билан биргаликда қурамиз”, “Халқ ва армия – бир тану бир жондир”, – “Маънавият – Янги Ўзбекистон пойдевори”, – “Ўзбекистон ва жаҳон” сарлавҳалари билан номланган 8та бўлимдан иборат. Асар ўзбек (кирилл ва лотин алифбосида), рус ва инглиз тилларида ўзига хос дизайн ва юқори полиграфик сифатда, жами 30 000 нусхада нашр этилмоқда. Китоб-альбом яқин тарихимизда кечган воқеалар, халқимиз мардона енгиб ўтган турли синов ва машаққатлар, эришилган улкан ютуқ ва натижалар ҳақида ҳикоя қилади. Унда ўтган давр мобайнида республикамиз илгариги иқтисодиёти бир томонлама шаклланган, қолоқ ўлкадан барча соҳаларда жадал ривожланиб, фуқароларнинг ҳаёт даражаси, сиёсий-ижтимоий фаоллиги, онгу тафаккури тобора юксалаётган, жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида узоқ-яқиндаги барча мамлакатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини кенг миқёсда олиб бораётган замонавий, очиқ ва демократик давлатга айлангани ўз аксини топган. Тақдимотда китоб-альбомга бағишланган видеороликлар намойиш этилди, турли соҳа мутахассислари китоб-альбом ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 495

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


22-август 2025, 06:35
595

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


26-август 2025, 07:30
484

Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг

Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.


19-август 2025, 05:09
484

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
21-декабр 2023, 10:07
5 469

2023 йилда ўзбек тилида чоп этилган энг яхши 10 китоб

2023 йил ўзбек китобхонлари учун баракали келди. Бу йил нашриётлар бир қанча салмоқли асарлар билан ўзбек китобхонларини хурсанд қилишди. Албатта, эътирофга лойиқ китоблар кўп, битта китобни нашр қилишнинг машаққати оз эмас. Hudud24.uz шундай асарлар орасидан энг яхши 10 тасини тавсия қилади.

cover image
23-июл 2023, 09:02
1 440

Сиз китобларни электрон қурилма орқали ўқийсизми? Унда эҳтиёт бўлинг!

Бошқа қурилмалар каби электрон китоб қурилмаларини ҳам киберҳужумдан ҳимоялаш учун нималар қилиш керак?

cover image
10-июл 2023, 10:15
971

Энди мактабларда китобларнинг ижара пули тўлиқ давлат томонидан қопланади

cover image
21-феврал 2023, 09:03
1 766

“Муносиб яшамоқ бахти” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Китоб I-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, таниқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Мардиевнинг мазмунли ҳаёти ва серқирра фаолияти тўғрисида ҳикоя қилади.