Ўзбекистон
13.09.2023
994

2018-2022 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган А.Р ер ажратиш билан боғлиқ масалада айбдор деб топилиб, озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар бермоқда. Қайд этилишича, 2023 йил 20 февраль куни жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди Навоий вилояти Зарафшон шаҳрининг собиқ ҳокими А.Р. ҳамда 2017-2021 йилларда шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган А. Ф. га оид жиноий ишни кўриб чиққан. Ҳар икки мансабдор Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ҳамда 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан айбланган. Суд ҳукми билан А.Р. ва А. Ф. га 2 йил 6 ой ҳокимият тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Маълум қилинишича, 7 сентябрь куни собиқ ҳоким ва унинг ўринбосари иши Навоий вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилган. Суд ажримига асосан ҳокимнинг ер ажратиши билан боғлиқ 4 та эпизод жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли айб эпизодидан чиқариб ташланган. Биринчи инстанция судида тайинланган жазо эса ўзгаришсиз қолдирилган. Айтилишича, А.Р. нинг судланиши тадбиркорларга аукционсиз ер берилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.