currencies image

11 809,82 UZS

29,77

usd

currencies image

13 569,48 UZS

0,13

eur

currencies image

140,68 UZS

0,26

ru



АсосийЯнгиликларЖарима вақтида тўланмаса, автомобил жарима майдонига қўйиладими?

Жарима вақтида тўланмаса, автомобил жарима майдонига қўйиладими?

Ўзбекистон

calendar

21.05.2023

eye

2 133

Жарима вақтида тўланмаса, автомобил жарима майдонига қўйиладими?

САВОЛ. Жаримани тўлашга ҳали улгурмадим. 2 ой ўтди. ЙПХ ходими машинамни жарима майдонига қўйиши мумкинми? ЖАВОБ. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади. Бу ҳолатда автомобилни жарима майдонига олиб кириш учун 2 та асос бўлиши керак: 1. Жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтган бўлиши. 2. Транспорт воситасига жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: