Ўзбекистон
07.07.2023
1 211

Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Ёрқин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган навбатдаги профилактик рейд давомида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси инспекторлари томонидан дарахтларнинг ноқонуний кесилгани аниқланган. Маълум бўлишича, Сирдарё вилоятида яшовчи шахс тегишли рухсатномасиз жами 3 туп игнабаргли дарахтни ноқонуний кесиб, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4,37 ва 49-моддаларини бузган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома тузилиб, 1 млн 650 минг сўм миқдорида жарима солинган. Шунингдек, ҳуқуқбузар ўсимлик дунёсига етказилган 25 млн 740 минг сўм зарарни ҳам тўлаши белгиланган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.