Ўзбекистон
28.03.2024
1 361
© Фото: hudud24.uzФарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Марғилон шаҳар бўлимига шаҳар болалар шифохонаси ҳудудида дарахтлар кесилаётганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди. Мурожаат ўрганилганида шифохона ҳудудида техник ходим М.И. томонидан бир туп ўрмон фондига кирмайдиган кўп йиллик сасна дарахти ҳеч қандай рухсатномасиз кесилганлиги аниқланди.
Маълумот учун, шаҳар бўлими давлат инспекторлари томонидан ходимга 18 март куни ҳам дарахтларни кесмаслик тўғрисида огоҳлантириш хати берилган. Аммо ходим бунга амал қилмаган.
Дарахт кесилиши натижасида табиатга 36 миллион 500 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖТКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 25 баравари, яъни 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Шунингдек, М. И. қилмиши учун жами 45 миллион сўм тўлайдиган бўлди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-августдаги "Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 464-сон қарорига асосан ҳуқуқбузарга 100 туп дарахт кўчатини компенсация тарзида экиш ҳамда уларни камида 3 йил парвариш қилиш мажбурияти юклатилди.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди
Қонунга асосан дарахтларни кесиш ёки шикаст етказганлик учун жазо чоралари кучайтирилди.
Расман: Дарахт кесган юридик шахсларга молиявий санкциялар қўлланилади
Қонун 1 мартдан кучга кирди.
Дарахт кесганлик учун жазо оғирлаштирилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Навоийда қурилиш қилаётган МЧЖ раҳбарига дарахт кесгани учун 92 млн сўм жарима солинди
Маълум қилинишича, ҳозирда тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилиб, табиатга етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.