Ўзбекистон
02.03.2024
1 555

Эндиликда дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, уларга шикаст етказишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Бу Президент томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда назарда тутилган.
Қонунга кўра, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланди.
Шунингдек, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг айнан дарахт ва буталар кесилган жойда компенсациявий дарахтлар экиши мажбурияти белгиланди. Шу билан бирга, экилган дарахтларни 3 йил давомида парвариш қилишади.
Бундан ташқари, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилади.
Қонун 2024 йил 1 мартдан кучга кирди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.