Ўзбекистон
04.03.2024
1 694

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга асосан, дарахтларни кесиш ёки шикаст етказганлик учун жазо чоралари кучайтирилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказган фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8 миллион 500 минг сўмдан 17 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача), мансабдор шахслар эса БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача) жаримага тортилади.
Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашё ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилиниб, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача), мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача, яъни 25 миллион 500 минг сўмдан 34 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Бундан ташқари, МЖтКнинг 79-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилди. Унга кўра, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача жаримага тортилади.
Шу билан бирга, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонун 49(1) ва 49(2)-модда билан тўлдирилди. Яъни давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесганлик, йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (34 миллион сўмдан 102 миллион сўмгача) миқдорда жарима тарзида молиявий санкциялар қўлланилади.
Қонун 2024 йилнинг 1 март санасидан кучга кирди.
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Дарахт кесган ходим жами 45 миллион сўм тўлаб, 100 туп дарахт экадиган бўлди
Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Марғилон шаҳар бўлимига шаҳар болалар шифохонаси ҳудудида дарахтлар кесилаётганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди. Мурожаат ўрганилганида шифохона ҳудудида техник ходим М.И. томонидан бир туп ўрмон фондига кирмайдиган кўп йиллик сасна дарахти ҳеч қандай рухсатномасиз кесилганлиги аниқланди.
Расман: Дарахт кесган юридик шахсларга молиявий санкциялар қўлланилади
Қонун 1 мартдан кучга кирди.
Фискал тартиб-қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори камайтирилди
Ҳуқуқбузарликлар илк бор содир этилганда охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима солиниши белгиланади.
Дарахт кесганлик учун жазо оғирлаштирилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.