Ўзбекистон
31.07.2023
1 577

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими давлат инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари томонидан Айдар-Арнасой кўллар тизими, Тузкон бўлими ҳудудида ўтказилган рейд давомида Арнасой тумани, “Бахтли” МФЙ, “Наврўз” қўрғонида яшовчи фуқаро Ш. М. томонидан саноатбоп ўлчамдан кичик бўлган жами 175 бош оқсила (судак) балиқлари ноқонуний равишда овланганлиги аниқланган.
[caption id="attachment_17210" align="aligncenter" width="962"]
ФОТО: eco.gov.uz[/caption]
Мазкур қонун бузилиши оқибатида ҳайвонот дунёсига 57 миллион 750 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Келтирилишича, ашёвий далил сифатида ноқонуний равишда овланган балиқ маҳсулотлари ҳамда 1 дона “Progress” русумли қайиқ ва 1 дона “YAMAHA-30” русумли қайиқ моторлари олиб қўйилган.
Ушбу ҳолатда жиноят аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Жиззах вилоят прокуратурасига юборилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.