Ўзбекистон
02.08.2023
1 636

Вилоят экология бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилояти болалар шифохонаси ҳудудида манзарали дарахтлар кесилгани ҳақида хабар ўрганилган. Натижада тиббиёт маркази маъмурий биноси рўпарасидаги ошхона ён томонида жами 20 туп дарахтга шикаст етказилгани, шундан 16 туп дарахт таг қисмидан кесилгани ва 4 туп виргин арчаси дарахтлари танаси ярмигача кесилгани аниқланган. Ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарар миқдори “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 4-иловасига асосан ҳисобланганда 12 миллион 705 минг сўмни ташкил этган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар дарахтларни ноқонуний кесганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва қонуний чора кўриш мақсадида Қарши шаҳар ИИБга юбориш учун расмийлаштирилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.