Ўзбекистон
05.08.2023
1 663

4 август куни Олий Мажлис Сенатининг 43-ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига (ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий равишда яратилган яшаш жойларида ёки тутқунликда сақлаш) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар маъқулланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, мазкур ўзгартириш жисмоний шахслар томонидан сақлаш тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхатини, шунингдек, юридик шахслар томонидан ушбу ҳайвонларни сақлаш тартибини белгилайди. Рўйхатга ёввойи ҳайвонларнинг 66 дан ортиқ турлари, жумладан, ҳашаротлар, балиқлар, заҳарли илонлар, айиқлар оиласининг барча кенжа турлари, йўлбарслар, тимсоҳлар, лочинлар, ёввойи мушуклар, бўрилар, шоқоллар, тулкилар, орангутанлар, шимпанзелар ва бошқа кўплаб ҳайвонлар киради. Таъкидланишича, мазкур ўзгартиришлар аҳоли ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар билан муносабатда жамоат тартибига риоя этилишини таъминлаш мақсадида киритилган. Маълумот учун, 2022 йилда ёввойи ҳайвонларнинг одамларга ҳужуми билан боғлиқ 2 та ҳолат қайд этилган. Хусусан, 2022 йилнинг 7 апрель куни Тошкент вилоятида шер боласи 3 ёшли болага ҳужум қилиб, оғир жароҳат етказган.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.