Ўзбекистон
11.09.2023
1 473

Охирги вақтларда очиқ сув ҳавзаларига ташкилот ва корхоналар томонидан ноқонуний равишда оқова сувларни ташлаб, ифлослантириш ҳоллари учраб турибди. Сувнинг ифлосланиши сув орқали юқадиган касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлади. Кўпчилик, айниқса болалар очиқ сув ҳавзаларида чўмилганда ифлосланган сувни ютиб юбориши ҳам турли юқумли ошқозон-ичак касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг экспертлари томонидан дунёдаги барча касалликларнинг 80 фоизи ифлосланган сув орқали юқишини аниқланди. Бу ҳақда Санепидқўмита ахборот хизмати ахборот берди. Қайд этилишича, сувнинг касаллик тарқатувчи микроорганизмлар билан зарарланиши қорин тифи, дизентерия, вабо, вирусли гепатитнинг А тури каби бир қатор юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Ўткир ичак инфекциялари – патоген энтеробактериялар, шартли патоген қўзғатувчилар ва вируслар чақирадиган, ошқозон-ичак трактининг зарарланиши, интоксикация, дегидратация (сувсизланиш) ҳамда турли асоратлар билан кечадиган касалликдир. Қорин тифи, дизентерия касалликларининг асосий белгилари тана ҳароратининг 38-39С гача кўтарилиши, қоринда тутиб-тутиб оғриқ пайдо бўлиши, ахлатнинг тез-тез, йиринг ва қон аралаш қаттиқ оғриқ билан келиши, дармонсизлик ва бош оғриғи ҳисобланади. Вирусли гепатитнинг А ва Е турлари умумий ҳолсизлик, иштаҳасизлик, кўнгил айниши, овқатлангандан сўнг қайт қилиш, шиллиқ қават ва терининг сарғайиши билан кечади.
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Наманганда 200 дан ошиқ бола қизамиққа чалингани айтилди
Вилоятдаги юқумли касалликлар шифохонасида қизамиққа чалинган 235 нафар бола даволанмокда, дея хабар бермоқда Санэпидқўмита ахборот хизмати.
Қозоғистонда кенг тарқалаётган касаллик Ўзбекистонда ҳам учрайдими?
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда балиқ орқали юқадиган касалликка чалинганлар сони ортаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Қўшни ҳудудда тарқалган бу касаллик Ўзбекистондда учрайдими? Бу қандай касаллик? каби саволларга Санэпидқўмита жавоб берди.
Санепидқўмита Ҳиндистонга бормоқчи бўлганларни хавфли вирусдан огоҳлантирди
Бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирусдан икки киши вафот этган.
Коронавируснинг “пирола” штамми Ўзбекистонга ҳам кириб келдими? Санэпидқўмита расмий ахборот берди
Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг янги штамми кенг тарқалмоқда. У “омикрон”дан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин.