Ўзбекистон
04.09.2023
1 621

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги университет шифтидаги қулаган бетон плита ҳолати юзасидан расмий ахборот берди. “Самарқанд Давлат университетининг Каттақўрғон филиали биносидаги (собиқ лицей биноси) фаоллар зали шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра жойидан силжиб пастга тушган. Воқеа содир бўлган яъни, плита тушган жойда талабалар бўлмаганлиги сабабли ҳеч кимга жиддий зарар етмаган. Фақат залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар 1-босқич талабалари енгил жароҳат олган ва айни дамда шаҳар Тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Айни дамда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади ҳокимлик муносабатида.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тошкент метросида ёнғин чиққани ростми? Тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда “Тошкент метрополитени” ДУК “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Тошкентдаги мактаб ўқитувчилари бир йилдан бери асоссиз текширувлар бўлаётганини айтиб, мурожаат билан чиқди
Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 160-мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчилари видеомурожаат эълон қилди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Намангандаги ҳолат бўйича ҳеч ким интервью бермаслиги ҳақида топшириқ бўлгани ростми? ССВ расмий ахборот берди
Ижтимоий тармоқларда журналистлар саволларига “Администрациядан буйруқ бўлган, интервью берилмайди” мазмунидаги жавоб акс этган видеолавҳа тарқалди.
Каттақўрғонда бетон плитанинг қулаб тушгани юзасидан расмий ахборот берилди
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган 2 нафар талабага шифохона биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.