Ўзбекистон
01.12.2023
872
© Фото: hudud24.uzавлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бир нечта фуқароларни АҚШга жўнатмоқчи бўлган фирибгарларни қўлга олди. Бу ҳақда хавфсизликнинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1979 й.т. шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ доллари талаб қилади. Мазкур шахс ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Пастдарғом туманида яшовчи, 1991 й.т. шахс Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1996 й.т. таниши билан келишган ҳолда, маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилиб, эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, улар олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Шунингдек, ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон туманида яшовчи, 1999 й.т. шахс Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Америкага юборишни ваъда қилиб, эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
"Бахти Ташкентский" нинг ўғли ва 5 киши ушланди
Улардан жабр кўрганлар Тошкент шаҳар ИИББга хабар бериши сўралган.
Энди дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик юмшатилиши мумкин
Фарғонада олма боғига, Сирдарёда банан қутилари орасига яширилган жами 135 млн сўмлик пиротехника аниқланди
Дарахтлар остидан 39 та блок, 390 та қути ичида 3 900 дона пиротехника воситалари топилган.
⚡️Блогер Олимжон Ҳайдаровга суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида блогер Олимжон Ҳайдаровга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.