currencies image

12 254,27 UZS

30,89

usd

currencies image

14 516,41 UZS

1,49

eur

currencies image

147,89 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликларБотаника боғи Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказилиши кутиляпти

Ботаника боғи Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказилиши кутиляпти

Ўзбекистон

calendar

07.10.2023

eye

894

Ботаника боғи Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказилиши кутиляпти

Ўзбекистон Экологик партиясининг Вазирлар Маҳкамасининг “Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бўйича муносабат билдирди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими – project.gov.uz порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори (04.10.2023 й. ИД-84377 (В-1) жойлаштирилган. Ушбу қарор лойиҳасига мувофиқ Тошкент шаҳрида 1950 йилда ташкил этилган, умумий майдони 65,4 га бўлган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Ботаника боғини ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган “Истироҳат боғларини бошқариш дирекциялари” давлат муассасаси балансига ўтказилиши белгиланган (қарор иловасининг 193-банди). Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги мазкур Ботаника боғи унинг низомига кўра, илмий муассаса бўлиб, бугунги кунда боғдаги ўсимликларнинг турлари генофонди, сонининг хилма-хиллиги, коллецион турлар генофонди бўйича Марказий Осиёдаги йирик ягона бўлган ноёб илмий-уникал обект ҳисобланади. Ботаника боғи 2-3 йилда яна 200 дан ортиқ янги манзарали турлар билан бойитилган. Айни пайтда мазкур боғда 2450 дан ортиқ гулли-манзарали дарахт ва буталар ҳамда доривор ўсимлик турлари мавжуд. Шу билан бирга, ноёб ва эндем ўсимликлар турлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 40 яқин ноёб ва табиатда йўқолиб бораётган ўсимликлар коллекциялари яратилмоқда. Халқаро индекс тизими орқали 80 дан ортиқ хорижий давлатлар билан манзарали ўсимликлар уруғини алмашиниш йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда Ботаника боғида 97 нафар ходим, шу жумладан, 3 нафар фан доктори, 8 нафар фан номзоди фаолият олиб бормоқда. Сўнгги йилларда Ботаника боғининг базасида 7 та докторлик (ДСc) ва 5 та ПҳД диссертациялар ҳимоя қилинган. Шунингдек, 3 та илмий лабораториялар ишламоқда. 2021 йилда Тошкент Ботаника боғи дунёдаги 118 та давлатлардаги 800 та ботаника боғлари билан иш олиб борувчи ҳамда ўсимликларни сақлаб қолиш бўйича ўзаро ҳамкорлиги дунёдаги энг катта тармоқни ташкил этувчи Халқаро Ботаника боғларини ҳимоя қилиш (Ботаниc Гарденс Cонсерватион Интернатионал – БГCИ) ташкилотига аъзоликка қабул қилинган. “Юқоридаги қарор лойиҳасида истироҳат боғлари ҳудудларини савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш учун ижарага бериш, атрационлар ўрнатиш кўзда тутилмоқда. Ушбу фаолият эса, илмий муассаса сифатида ташкил этилган Тошкент Ботаника боғида сақланаётган, дунёнинг 5 қитъасидан келтирилган, ноёб бўлган флора обектларига жиддий салбий таъсир кўрсатади”, дейилади муносабатда. Шу сабабли, Ботаника боғини Вазирлар Маҳкамасининг “Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш” тўғрисидаги қарори лойиҳасидан чиқариш ҳамда Ботаника боғига Миллий боғ мақомини бериш орқали унинг нуфузини ва муҳофазасини кучайтириш керак. Мазкур масала бўйича партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси номидан Ҳукуматга депутатлик сўрови юборилган.

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 494

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


22-август 2025, 06:35
594

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


26-август 2025, 07:30
483

Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг

Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.


19-август 2025, 05:09
483

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.

Мавзуга доир янгиликлар: