Ўзбекистон
03.05.2023
1 238

Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонунга мувофиқ дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда. Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида ушбу ҳуқуқбузарликларни такрор содир этилгани учун ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш чоралари белгиланмоқда. Дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади. Бундан ташқари, ноқонуний дарахт кесганлик ёки кундаков қилганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 4 та моддасида маъмурий жавобгарлик белгиланган. Мазкур моддаларда бир хил маъмурий ҳуқуқбузарлик учун турли миқдордаги жарималар ва номутаносиблик мавжудлиги инобатга олиниб, ўзгартишлар орқали бир турдаги маъмурий хуқуқбузарликка нисбатан битта моддада бир хил жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Дарахт кесган ходим жами 45 миллион сўм тўлаб, 100 туп дарахт экадиган бўлди
Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Марғилон шаҳар бўлимига шаҳар болалар шифохонаси ҳудудида дарахтлар кесилаётганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди. Мурожаат ўрганилганида шифохона ҳудудида техник ходим М.И. томонидан бир туп ўрмон фондига кирмайдиган кўп йиллик сасна дарахти ҳеч қандай рухсатномасиз кесилганлиги аниқланди.
Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди
Қонунга асосан дарахтларни кесиш ёки шикаст етказганлик учун жазо чоралари кучайтирилди.
Расман: Дарахт кесган юридик шахсларга молиявий санкциялар қўлланилади
Қонун 1 мартдан кучга кирди.
Дарахт кесганлик учун жазо оғирлаштирилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.