Суд очерклари
15.01.2024
1 024

Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилмоқда.
Икки кун аввалги суд мажлисида судланувчи - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар корхонаси собиқ раҳбари С.К тергов жараёнида ўзига нисбатан қийноқ қўлланилиб, руҳий тазйиқ ўтказилганини таъкидлаб, суддан мазкур ҳолатга ҳуқуқий муносабат билдиришни сўраганди. Қолаверса, бугунги суд мажлисида унинг адвокати қўлланилган қийноқ бўйича суд-тиббий экспертизаси ўтказишни сўраб, илтимоснома киритди.
Албатта, тергов органлари томонидан шахсга нисбатан қийноқ қўлланилиши Президент томонидан олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига зиддир. Шу боис суд адвокатнинг илтимосномасини қаноатлантириш юзасидан ажрим чиқарди.
Ўтган галги суд мажлисида ишга айбланувчи тариқасида жалб этилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган марказ бош мутахассис Ф.Т Тожикистон Республикаси томонидан берилган гувоҳномани сохталаштирган ҳолда дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказишга ёрдам бергани эвазига ҳиндистонлик судланувчидан 2 маротаба 1100 АҚШ долларидан олганини бўйнига олганди. Бироқ хорижлик судланувчи бу кўрсатмаларни инкор этиб, пора тариқасида пул бермаганини билдирди.
Шунингдек бугун судланувчи Ж.Э.нинг адвокати ҳам илтимоснома киритиб, мижозига нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўради. Аммо суд мазкур илтимосномани барвақт берилган деб топиб, қаноатлантиришдан рад этди.
Суд келаси ҳафта ўз ишини давом эттиради.
Хуршид СУЛТОНОВ,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.