currencies image

12 705,79 UZS

59,23

usd

currencies image

14 704,41 UZS

243,07

eur

currencies image

159,20 UZS

1,68

ru



АсосийЯнгиликлар“Док-1 Макс” жиноят иши: Гувоҳлардан бири масъулларга миннатдорчилик тариқасида пул берганини билдирди

“Док-1 Макс” жиноят иши: Гувоҳлардан бири масъулларга миннатдорчилик тариқасида пул берганини билдирди

Ўзбекистон

calendar

26.10.2023

eye

715

“Док-1 Макс” жиноят иши: Гувоҳлардан бири масъулларга миннатдорчилик тариқасида пул берганини билдирди

Бугун Тошкент шаҳар судида “Док 1 Макс” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилмоқда. Бу галги суд мажлисида гувоҳлик берган солиқ хизмати ходими хорижий корхона томонидан дори воситаларини беморларга тавсия этганлик учун берилган норасмий рағбатлантириш пулларини ҳам даромад сифатида баҳолаб, солиқ ҳисоблаган. Аммо ҳимоячилардан бири бунга эътироз билдирди. Негаки ўша пулларнинг мамлакатимизга қандай йўл билан кириб келганлигининг аниқ манбааси, маълумоти йўқ. Бошқа бир гувоҳ Н.Ж. эса марказ масъулларига дори воситаларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказиб ёки гувоҳномаси муддатини узайтириб берганлик эвазига миннатдорчилик тариқасида пул “узатилгани”ни маълум қилди. Бироқ қачон, кимга ва қанча миқдорда пул берганини эслолмади. У назарда тутган судланувчилар ҳам бу кўрсатмани инкор этди. Бундан ташқари, гувоҳ тариқасида сўралган суд-тиббий экспертизаси ходими вафот этган 65 нафар боладан атиги 17 нафарида, шунингдек 3 нафар оғир аҳволдаги болада текширув ўтказилганини таъкидлади. Адвокатлардан бирининг эътироз билдиришича, экспертлар 17 нафар боланинг “этилен гликол” моддасидан захарланиш оқибатида ўлганлиги  тўғрисида умумий, 3 нафар оғир аҳволдаги боланинг ҳар бири бўйича эса алоҳида хулоса берилган. Қолган 48 нафар марҳум боланинг мурдаси умуман текширилмаган. Бинобарин, мазкур ҳолат бўйича кейинги суд мажлисларида паталоганатом, гистолог ва бошқа тиббиёт мутахассисларининг кўрсатмалари эшитиладиган бўлди. Суд 2023 йил 27 октябрь куни ўз ишини давом эттиради. Хуршид Султонов, “Инсон ва қонун” мухбири

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 014

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 000

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
921

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
903

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
27-январ 2024, 06:49
746

“Dok-1 maks” жиноят иши:  Жабрланувчи судланувчилардан 50 млрд сўм моддий ва маънавий зарар ундиришни сўради

Бу жиноят иши доирасидаги энг юқори даъводир.

cover image
15-январ 2024, 12:41
593

“Dok-1 maks” жиноят иши: қаноатлантирилган илтимоснома, кўрсатмасини ўзгартирган судланувчи

Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

cover image
11-ноябр 2023, 08:00
1 756

Кадастрлар палатаси ходими $15 минг пора билан қўлга тушди

У фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига шунча пул талаб қилган.

cover image
7-ноябр 2023, 05:58
968

Самарқанд ва Андижонда прокуратура ходимлари пора билан қўлга тушди

Ушланганлардан бири гумонланувчини қамоққа олмаслик ва тергов ҳаракатлари давомида енгиллик яратиб бериш, иккинчиси фуқарога нисбатан суд жараёнида енгиллик қилиш ва қамоқдан чиқариш эвазига пул олмоқчи бўлган.