Ўзбекистон
11.04.2023
1 020
Испаниянинг Валенсия шаҳрида тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш бўйича тажриба бошланди, деб хабар берилмоқда. Қайд этилишича, ходимлар 10 апрелдан бошлаб бир ой давомида ушбу жадвал асосида ишлашни бошлаган. Уларнинг иш куни 8 соат давом этади. Бундай қарор шаҳар ҳокимияти томонидан касаба уюшмалари, турли муассаса ва компаниялар билан олиб борилган музокаралар натижасида қабул қилинди. Телеканал хабарига кўра, экспериментдан мақсад 32 соатлик иш ҳафтасининг аҳоли фаровонлиги, иқтисодиёти ва шаҳар атроф-муҳитига таъсирини ўрганишдан иборат. Тест чорасининг жорий этилишига, жумладан, дам олиш кунларининг ойнинг уч душанбасига тўғри келгани ҳам ёрдам берган. Aнтена 3 хабарига кўра, тажриба натижалари июль ойида шаҳар кенгаши қошидаги Лас-Навес инновацион марказида якунланади. Aввалроқ, Испания ҳукумати компанияларга ишчиларнинг иш ҳақини камайтирмаган ҳолда иш ҳафтасини қисқартирганликлари учун 150 минг еврогача тўлаш қарори ҳақида маълум бўлган эди. Ташаббус учун 10 миллион евро ажратилиши, унда 60-70 та кичик ва ўрта корхоналар иштирок этиши мумкинлиги маълум қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг
Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.
Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади
2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.