currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИИВ мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлгани тўғрисидаги видеога изоҳ берди

ИИВ мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлгани тўғрисидаги видеога изоҳ берди

Ўзбекистон

calendar

04.02.2023

eye

1 363

ИИВ мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлгани тўғрисидаги видеога изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақидаги хабарларга Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди. Таъкидланишича, масъуллар томонидан текширув ўтказилган. Аниқланишича жорий йилнинг 1 февраль куни Шайхонтоҳур туманида 113-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Н. бошқарувидаги автомашинага 132-сонли мактаб ўқувчилари Г.Б, С.Н. лар ердаги муз бўлагини тепган. Шундан сўнг 11-синф ўқувчилари муз бўлагини тепган болаларни ички ишларга олиб борамиз деб уларни оғзаки қўрқитишган. Болалар бошқа бундай қилмаслигини айтиб уйига кетишган. Ҳозирги вақтда болалар соғ-саломат ота-онаси бағрида. Автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ота-онаси билан бирга ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: