Life Style
10.01.2024
1 637

Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев иммунитетни кўтариш учун истеъмол қилинадиган маҳсулотлар бўйича маълумот берди.
Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар истеъмолини ҳам чеклаган маъқул.
Уларнинг ўрнига, қовоқ, сабзи, лавлаги, помидор, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, сутли маҳсулотлар, олма, цитрус мевалар, ёғсиз гўшт, балиқ ва асал танаввул қилиш тавсия этилади.
Ушбу ноз-неъматлар организмни минерал ва витаминлар билан тўйинтириб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
Тананинг касалликларга қарши курашувчалик қобилиятини оширадиган маҳсулотлардан бири — пиёз. У организмга тушган микроблар билан курашиш, саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатишга ёрдам беради, иммунитетни оширади.
Саримсоқ пиёз — стрессдан кейин танани тиклашга кўмаклашади, жигарни тозалайди. У яллиғланиш ва ўсмалар билан курашиш учун ажойиб воситадир.
С витамини ҳам иммун тизимини мустаҳкамлайди. У лимон, наъматак, апельсин, ширин қалампир, қора смородина таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлади.
Занжабил (имбир) — организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини тез кучайтирувчи минерал ва витаминларга бой маҳсулот.
Кунига бир чой қошиқ асал истеъмол қилиш ҳам соғлик учун фойдали.
Бироқ аллергияга мойил, сурункали касалликлардан азият чекувчи кишилар бу маҳсулотларни истеъмол қилишда шифокорлар билан маслаҳатлашишлари зарур.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...
ССВ ёзда саломатликни сақлаш бўйича тавсиялар берди
Ёзнинг иссиқ ҳарорати инсон танасида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Кучли магнит бўронларининг салбий таъсиридан қандай ҳимояланиш керак?
Соғликка фойда келтириш учун қанча юриш керак?