Ўзбекистон
23.06.2023
1 207

Тошкентда 20 ёшли аёл “Телеграм” мессенжерида интернет дўконлардан кийим олиш мақсадида “номаълум шахс” билан танишади. У сумка учун олдиндан 468.000 сўмни сотувчининг пластик картасига ўтказиб беради, аммо буюртмани ололмайди. ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида, ушбу жиноятни Тошкент вилояти Сергели туманида яшовчи, 19 ёшли (аёл) С.Б. содир этганлиги аниқланган. Маълум бўлишича, С.Б. “Телеграм” мессенжерининг “online doʼkon” каналида С.А.га аёллар сумкасини етказиб бериш хизмати борлигини айтиб, пластик картасига 468.000 сўмни ўтказиб олади. Буюртмани етказиб бермай, у билан “Телеграм”даги ёзишмаларни ўчириб юборади ва уни қора рўйхатга киритиб қўяди. С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноий ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.