Ўзбекистон
09.08.2023
1 533

Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан Шаҳрисабз туманида экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида “Ҳисор” давлат қўриқхонаси ва Шаҳрисабз ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтувчи Танхоздарё дарёси ирмоғида фуқаролар томонидан 27 дона Амударё гулбалиқлари ноқонуний овлангани аниқланган.
[caption id="attachment_17713" align="aligncenter" width="1024"]
ФОТО: eco.gov.uz[/caption]
Маълум қилинишича, Амударё гулбалиғи йўқолиб бораётган кенжа тур ҳисобланиб, Ўзбекистон Қизил китоби ва SITES конвенцияси (Қизил китобга ва Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция) иловасига киритилган.
Ноқонуний ов оқибатида табиатга 133 млн 650 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлган.
[caption id="attachment_17714" align="aligncenter" width="1024"]
ФОТО: eco.gov.uz[/caption]
Келтирилишича, ҳолат бўйича суриштирув ишларини олиб бориш ва қонунбузарларга нисбатан чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш учун расмийлаштирилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Тошкентда катта чинорлар кесиб ташланди
Ижтимоий тармоқдарда тарқалган, дарахтларнинг таг-туги билан кесилгани акс этган видео юзазидан расмий ахборот берилди.
Жами 67 туп дарахт кесилиши натижасида 293 млн.дан зиёд зарар етказилган
Ҳолат Сурхондарё вилоятида содир этилган бўлиб, бунга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Навоийда қурилиш қилаётган МЧЖ раҳбарига дарахт кесгани учун 92 млн сўм жарима солинди
Маълум қилинишича, ҳозирда тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилиб, табиатга етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланади
“Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар жисмоний шахслар томонидан сақлаш тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхатини, шунингдек, юридик шахслар томонидан ушбу ҳайвонларни сақлаш тартибини белгилайди.