Ўзбекистон
26.08.2023
1 903

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида автомобил йўлини кенгайтириш ҳамда шу йўлдаги кўприкни реконструкция қилиш мақсадида кўп йиллик манзарали дарахтлар туман Экология бўлими давлат инспекторларининг қаршиликларига қарамасдан ноқонуний равишда кесиб ташланган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Маълум қилинишиача, туман ҳокимлигининг маъсул ходими туман Экология бўлимидан автомобил йўлини кенгайтириш, ушбу йўлдаги “Қора ариқ” кўпригини реконструкция қилиш мақсадида йўл ёқаларида мавжуд бўлган кўп йиллик дарахтларни кесиб олиш учун оғзаки тарзда руҳсат сўраган. Олтинсой туман Экология бўлими ходимлари томонидан ҳолат жойига бориб ўрганилиб, ҳудудда мавжуд бўлган дарахтлар хатловдан ўтказилади ва дарахтларни ноқонуний равишда кесиш амалдаги қонунчиликка биноан жавобгарликка тортилиши тушунтириб ўтилади. Шунга қарамасдан, номаълум шахслар томонидан кечқурун ҳудудда мавжуд бўлган, ўсувчанлигини йўқотмаган 61 қимматбаҳо навли дарахтларни (2 туп чинор, 54 туп виргин арчаси) манзарали дарахтларни, 6 туп кам қимматли дарахтларни (2 туп терак, 4 туп тол) таг қисми билан кесиб ташланган. Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи шу кунинг ўзида ҳолат содир этган жойга етиб бориб, ҳолат юзасидан баённома тузилади. Мутахасисларнинг ҳисоб китобларига кўра ушбу ноқонуний ҳаракат оқибатида ўсимлик дунёсига 293 миллион 700 минг сўм зарар етказилган. Мазкур ҳолат бўйича вилоят Прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирги кунда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.