currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларКредит учун кафил бўлиш хавфлими?

Кредит учун кафил бўлиш хавфлими?

Ўзбекистон

calendar

13.01.2023

eye

461

Кредит учун кафил бўлиш хавфлими?

Бугунги кунда ҳаётнинг барча жабҳалари каби иқтисодиёт соҳаси ҳам жадал ривожланиш босқичларидан бормоқдамиз. Бу эса уни амалга оширишдаги муносабатларда ҳам бир мунча муаммолар келтириб чиқариши табии ҳол. Бунга битта мисол тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга бериладиган кредит маблағларини таъминоти сифатида қўлланиладиган кафиллик шартномасидир. Кафиллик шартномаси деган тушунча қонунчилигимизда азалдан мавжуд бўлса-да, леким унинг асл моҳияти мамлакатимизда кейинги йиллардаги кредит сиёсатининг ривожланиши билан юзаган кела бошлади. Бунга оддий мисол, бир жисмоний шасх бошқасининг банк олдидаги кридит мажбуриятларига кафил бўлади, натижада эса агар қарздор кредит тўловларини ўз вақтида тўлай олмаса кафил унинг кредит тўловларини амалга оширили лозим бўлади. Бугунги кунда фуқаролик суд амалиётида бунга ўхшаш даъво аризалар жуда кўпчиликни ташкил этади. Фуқаролик қонунчилигида кафиллик шартномаси тушунчаси қандай? Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. Энди кафилнинг жавобгарлиги масаласига тўхталадиган бўлсак – қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Кафил кредиторнинг талабига қарши қарздор билдириши мумкин бўлган ҳамма эътирозларни қўйишга ҳақли. Ҳатто қарздор ўз эътирозларидан воз кечган ёки ўз мажбуриятини тан олган тақдирда ҳам кафил ушбу эътирозларга бўлган ҳуқуқини йўқотмайди. Энди мажбуриятни бажарган кафилнинг ҳуқуқларига тўхталиб ўтсак. Мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил қарздорга кўрсатган хизматлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Ана энди кўпчиликни қизиқтирган кафилликнинг бекор бўлиши ҳақида гап юритамиз. Кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилганида, агар кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик берган бўлмаса, шунингдек кафил таъминлаган мажбуриятни бажариш муддати келганида кредитор қарздор ёки кафил таклиф қилган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортса, кафиллик бекор бўлади. Шартномада кўрсатилган кафиллик муддати ўтганидан кейин кафиллик бекор бўлади. Агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, кредитор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати келган кундан бошлаб бир йил давомида кафилга даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади.  Умиджон Раупов, Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси 

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 797

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 725

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 622

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 615

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
3-июн 2022, 07:38
721

Қарз билан кредитнинг фарқи қандай?

cover image
10-ноябр 2023, 13:33
509

Тадбиркор ниқоби остидаги фирибгар кредитни “туя” қилди

У ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси билан бошқа фуқаролар номига 80 млндан ортиқ кредит олиб, ўзлаштириб юборган.

cover image
12-октябр 2023, 14:00
3 616

Бировнинг кредитига кафил бўлишда нималарни билиш керак: энг муҳим 10 та масала

Расмий, мунтазам даромадга эга кишилардан тез-тез бировнинг кредитига кафил бўлиб беришни сўрашади. Аксарият ҳолатда улар яқин танишларига ишониб, уларнинг кредитни тўлашга пули бор ёки йўқлиги билан қизиқмай, шартномани эса “шунчаки расмиятчилик” ҳисоблаб, бировнинг қарзи учун кафиллик беришади. Hudud24.uz кафиллик беришдан олдин билиш керак бўлган энг муҳим 10 та масала ҳақида сўз юритади (кредит мисолида).

cover image
12-сентябр 2023, 14:00
2 406

“Бир ойлик армия” тўловини қоплаб бериш, 33 млн сўмгача нақд пулда кредит: “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги 5 имтиёз

hudud24.uz “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва улардан фойдаланиш тартиби бўйича мақолаларни доимий равишда тақдим этиб келмоқда. Навбатдаги мақолада ёшларнинг армияга бориш харажатлари, ижара тўловларини қоплаш тартиби, тадбиркорлик учун кредитлар ҳақида батафсил тушунтириш берилади.